Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида шахмат бўйича ўтказилган “20th Malaysian Chess Festival” халқаро турнирида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси ғолибликка эришди.

Дунёнинг 23 та мамлакатидан 1 минг 51 нафар ёш шахматчилар иштирок этган турнирда мамлакатимиз шарафини Нилуфархон Имомқўзиева, Маржона Маликова, Асал Салимова ва Алексей Барсов ўз йўналиш ва ёш тоифаларида ҳимоя қилди.

Турнирда 136 нафар ФИДЕ тизимидаги халқаро унвонларга эга шахматчилар дона сурган бўлса, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Асал Салимова 13 та давлатнинг 89 нафар кучли шахматчилари билан “Open Classical” гуруҳидаги баҳсларда 9 имкониятдан 5,5 очко жамғариб, 1-ўринни эгаллади. Унинг ғалабаси шарафига Малайзияда Ўзбекистон байроғи юксалиб, мадҳиямиз баралла янгради.

Ушбу ғалаба орқали Салимова ўз ҳисобига +28,2 халқаро рейтинг очко қўшишга муваффақ бўлди.

Яна бир маҳоратли шахматчи қизимиз Нилуфархон Имомқўзиева 9 имкониятдан 5 очко жамғариб, аёллар ўртасида ўз гуруҳида 2-ўринни қўлга киритди.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Малайзияда Ўзбекистон мадҳияси янгради