БМТ Хавфсизлик кенгашининг МиГ-31 ҳодисаси бўйича йиғилиши 22 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Эстония Ташқи ишлар вазирлиги БМТ ХКнинг ушбу Болтиқ бўйи давлати ҳаво ҳудуди россиялик қирувчи самолёт томонидан бузилгани ҳақидаги гумон билан боғлиқ фавқулодда йиғилиши эртага ўтказилишини маълум қилди.

Мамлакат Бош вазири Кристен Михал жума куни содир бўлган ушбу воқеа туфайли Альянс низоми 4-моддасига мувофиқ, НАТО доирасида маслаҳатлашув ўтказилиши тўғрисида сўров юборишга қарор қилинган.

Қайд этилганидек, Эстония БМТга аъзо бўлгандан кейинги 34 йил ичида илк бор шундай мажлини расман сўради.

Россия Мудофаа вазирлиги жума куни РФ армиясига қарашли уч МиГ-31 қирувчи учоғи Карелиядан Калининград вилоятидаги аэродромга режали парвоз амалга оширганини маълум қилди.

Таъкидланишича, амалиёт чоғи ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидага қатъий риоя қилинган, бошқа давлат чегараси бузилмаган. Парвоз давомида Россия самолётлари келишилган ҳаво йўналишидан четга чиқмаган, Эстония ҳаво ҳудудини бузмаган.

Парвоз йўналиши Болтиқ денгизининг бетараф суви орқали Вайндло оролидан уч километрдан кўпроқ масофадан ўтган.

Г.Сатторова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эртага БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтади