Наманган вилоятига хизмат сафари билан келган Қирғиз Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дуйшонкул Чотонов Янгиқўрғон тумани Нов маҳалласида жойлашган 56-сонли умумтаълим мактабида бўлди.

Бағрикенг юртимизда бугунги кунда 130 дан зиёд турли миллат ва элат вакиллари “Ўзбекистон – умумий уйимиз!” эзгу ғояси асосида бирлашиб, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатликда фаровон умр кечирмоқда. Водий вилоятларида улар қаторида қирғиз миллатига мансуб ҳамюртларимиз кўпчиликни ташкил этади. Хусусан, чегара ҳудудда жойлашган Новда айни вақтда 2 минг 700 аҳоли истиқомат қилиб, уларнинг 80 фоизини қирғизлар ташкил этади.

Таълим қирғиз тилида олиб бориладиган мазкур илм масканида ҳозирги кунда 86 нафар ўқувчи билим олмоқда. Қўшни давлат дипломати мактабда ўқувчи ва ўқитувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди, улар билан самимий суҳбатлашди.

– Биз азалдан қардош халқмиз. Икки элнинг узилиб қолган ришталарини қайта тиклаган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наманганда камбағалликни қисқартириш бўйича халқаро форумдаги нутқдан таъсирландим, – дейди қирғиз элчиси Дуйшонкул Чотонов. – Айниқса, мамлакатингизда бакалавриат босқичида таълим олаётган қиз-аёллар учун қулай муддатларга фоизсиз кредит берилиши ҳамда аёлларнинг магистратурада мутлақо бепул таҳсил олишлари қувонарлидир.

 Йигит кишининг илмли бўлиши ўзи учун, аёл кишининг илмли бўлиши эса нафақат унинг фарзандлари, оиласи, балки миллатнинг илмли бўлиши демакдир. 

Дарвоқе, қирғиз тилига ихтисослашган 56-мактабни ўтган ўқув йилида тугатган тўрт нафар битирувчининг барчаси таҳсилни олий ўқув юртларида давом эттирмоқда. 2026 йилда инвестиция дастури доирасида мактаб учун янги, 120 ўринли бино ва спортзал қурилиши режалаштирилган.

Элчи Дуйшонкул Чотонов қирғиз ўқувчилари учун берилаётган эътибордан мамнун эканлиги, агарда ўқувчиларда хоҳиш бўлса, мактабдан сўнг таълимни Қирғиз Республикасидаги олийгоҳларда давом эттиришлари учун кўмак беришини таъкидлади.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/peBDvnGbcSE" title="Elchi yangiqo`rg`onlik o`quvchilar bilan uchrashdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Оқилхон Дадабоев, Камола Жўрабоева (видео), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Элчи янгиқўрғонлик ўқувчилар билан учрашди (+видео)