Хорватиянинг Загреб шаҳрида спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг юнон-рум кураши бўйича баҳслари давом этмоқда.
Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Ғаниев -60 кг. вазн тоифасида финалга қадар давом этган беллашувларда Арманистон, Озарбайжон ва Сербия терма жамоаcи аъзоларини мағлубиятга учратиб, кумуш медалига эга чиқди. Шунингдек, Абдулло Алиев -72 кг. вазнда кореялик Енгхун Ноҳданни таслим этиб, бронза медалини қўлга киритди.

угун, 21 сентябрь куни дунё биринчилигининг -63 кг. вазнида ҳамюртимиз Айтжан Халмаханов олтин медаль учун ўтадиган беллашувда Жанубий Корея вакили Ханжай Чунг билан рақобатлашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА