“Associated Press of Pakistan” (APP) ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Тоғ-Кон саноати ва геология вазирлигида Покистон Ислом Республикаси Бош вазирининг саноат ва ишлаб чиқариш бўйича махсус ёрдамчиси Ҳорун Ахтар бошчилигидаги делегация вакиллари билан кечган учрашувни ёритди.

Мулоқот давомида тоғ-кон ва минерал ресурслар бўйича шериклик имконияти муҳокама қилинди. Қайд этилишича, Покистоннинг бой, ранг-баранг фойдали қазилмалари ва Ўзбекистоннинг тоғ-кон соҳасидаги тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, икки мамлакат айни йўналишда ҳамкорлик қилиши учун улкан салоҳият мавжуд.

Тадбирда вазирнинг биринчи ўринбосари Феруза Ҳамидова, департамент, бошқарма бошлиқлари, Покистон томонидан ҳукумат делегацияси иштирок этди.

Суҳбат чоғида ўзаро алоқалар изчил ривожланаётгани эътироф этилиб, кон-геология соҳасида қимматбаҳо ва рангли металлар, шунингдек саноат учун муҳим минераллар йўналишида қўшма лойиҳалар амалга ошириш имконияти тўғрисида фикр алмашилди. Амалий жараённи янада жадаллаштириш мақсадида мунтазам равишда вазирлар учрашувларини ўтказишга келишиб олинди.

Шу куни меҳмонлар технопаркка ташриф буюриб, юртимизда ишлаб чиқарилаётган турли маиший, асосан электрон маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини кўздан кечирди.

Покистонликлар биргаликда замонавий газ ва электр ҳисоблагич, қуёш сув иситгичи ишлаб чиқаришга алоҳида қизиқиш билдирди.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистон ва Ўзбекистон тоғ-кон саноати соҳасида ҳамкорлик имкониятини ўрганмоқда