Саудия Арабистони Подшоҳлигининг етакчи оммавий ахборот воситалари – ЎзАнинг яқин ҳамкори – SPA ахборот агентлиги, шунингдек "Al-madina" ва бошқа қатор нашрлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Наманганда бўлиб ўтган "Камбағалликдан фаровонлик сари" III халқаро форуми очилиш маросимидаги нутқи ҳамда анжуман доирасида Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон Ал-Жассир билан учрашувини кенг ёритди.

Нашрлар барча соҳаларда фаол ҳамкорлик давом этаётганига эътибор қаратган. Давлатимиз раҳбари ИТБ билан лойиҳаларни икки карра кўпайтириш, инфратузилма, ижтимоий соҳа ва хусусий секторни молиялаштириш миқдорини ошириш назарда тутиладиган узоқ муддатли Стратегик шериклик дастури қабул қилиш ташаббусини илгари сургани таъкидланган.

Хусусий бизнес салоҳиятини рўёбга чиқариш, мамлакатимиз ҳудудларида замонавий тиббиёт марказлари барпо этиш, автомобиль йўлларини замонавийлаштириш, ирригация тизимини тиклаш ва мустаҳкамлаш каби муҳим йўналишларда аниқ лойиҳалар ишлаб чиқиш зарурлиги маъқулланган.

Томонлар инфратузилма, инсон капитали ва хусусий сектор ўсиши бўйича янги имкониятларни ўрганиш орқали ҳамкорликни мустаҳкамлашга содиқликларини тасдиқладилар.

Доктор Ал-Жассир мамлакатимизда кечаётган туб ислоҳотларни юқори баҳолаб, Президентимиз саъй-ҳаракатлари ва умуман Ўзбекистоннинг ташаббусларни бошқа ривожланаётган давлатларга намуна қилиб кўрсатган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Намангандаги халқаро форум Саудия ОАВ диққат марказида