Қўқондаги III Халқаро ҳунармандчилик фестивалида 70 та давлатнинг 300 га яқин ҳунарманд, амалий санъат тадқиқотчилари, дизайнерлари иштирок этмоқда. Фестивалнинг биринчи куни Малайзиянинг Саравак штати туризм, ижодий саноат ва сахна санъати вазири Дато Сри Абдул Карим Раҳмон Хамзах ҳам етиб келди.
Мен Ўзбекистон президентининг “Учинчи Халқаро Ҳунармандчилик фестивали ва Халқаро кулолчилик форуми иштирокчиларига” йўллаган табригини ҳаяжонланиб тингладим, - дейди вазир. – Зеро Малайзияда ҳам ҳунармандчилик ривож топган. Ҳунармандни Ўзбекистондаги каби қўллов биз учун ибрат бўлди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозаров фестивал доирасида Дато Сри Абдул Карим Раҳмон Хамзахни қабул қилди. Келгусида Фарғона ва Саравак штатлари ўртасида туризм, санъат, маданий йўналишда ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олдилар хамда унинг натижаларига асосланган меморандиум имзоладилар.


Малайзиялик вазир Риштон халқаро кулолчилик форуми расталари билан танишди. Малайзиялик ҳунармандлар билан суҳбатлашди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/DBWQkIrEMIM?si=heev7zJzTy87M6R3" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мухаммаджон Обидов, Элёр Олимов(видео), ЎзА