19 сентябрь куни Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси маъмурий биносида журналист ва блогерлар учун махсус пресс-тур ўтказилди.

Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Хавфсиз туризм бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган мазкур тадбир давомида  транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, замонавий техник воситалар ва бўлинмалар фаолияти намойиш этилди. 

Президент фармонига мувофиқ эса 2021 йилдан буён Ички ишлар вазирлиги таркибида Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти фаолият юритмоқда. Рақамлар шуни кўрсатадики, 2025 йилнинг 7 ойида мамлакатимизга 7,4 миллиондан ортиқ хорижий фуқаро ташриф буюрган, шундан қарийб 1 миллиони туристик мақсадда келган. 

Хавфсизлик бўлинмалари 61 давлат делегатсиясини ҳеч қандай муаммосиз кутиб олган. Шу билан бирга, хорижий меҳмонларга юзлаб ҳолларда тиббий ёрдам кўрсатилди, минглаб сайёҳларга хизматлар бўйича кўмак берилди. 

Транспорт объектларида ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилган: фақат жорий йилнинг ўзида 10 та жиноят фош этилиб, 426 нафар қидирувдаги шахс ушланган, 70 нафар бедарак йўқолган фуқаро топилган. 

“Uzbekistan Аirports” АЖ тасарруфидаги 12 аэропортда йил бошидан буён 12 миллиондан ортиқ йўловчи хавфсизлиги таъминланган. 

Хулоса қилиб айтганда, туризм ва транспортда хавфсизлик — нафақат давлат сиёсатининг устувор йўналиши, балки Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги ишончли ва хавфсиз туризм маскани сифатидаги обрўсини мустаҳкамлаётган омилдир.

<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/4kMfeW0saJI?si=IcyPlIyTUCAvjyv_" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Эшмирзаева, Д.Якубов, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сайёҳлар хавфсизлиги — мамлакат имижи гарови (+видео)