Хабарингиз бор, шу кунларда Қўқон шаҳрида III халқаро ҳунармандлар фестивали бўлиб ўтмоқда. Бугун эса Риштонда Халқаро кулоллар форуми очилди. Биз форум ишида қатнашаётган Жаҳон ҳунармандчилик кенгаши президенти жаноб Саад Ал-Каддуми билан учрашиб, Риштон кулолчилиги ҳақида суҳбатлашдик. Саад Ал-Каддуми бизга қуйидагиларни гапириб берди.

– Бугун мен Риштон кулоллари ва кулолчилик мактаби олдида катта мамнуният билан турибман. Чунки биз Риштон шаҳрининг Жаҳон ҳунармандчилик кенгаши (AISBL) томонидан “Керамика санъати бўйича жаҳон ҳунармандчилик шаҳри” сифатида тан олинишини нишонламоқдамиз.

Бу эътироф шунчаки унвон эмас. У шаҳарнинг моҳияти, тарихий мероси ва руҳияти авлодлар давомида шаклланган, лойда битилган, сирлар билан безатилган ва оловда пиширилган ноёб асарларида ўз ифодасини топганининг тан олинишидир. Фарғона водийсининг юрагида жойлашган Риштон азалдан Ипак йўли давридан буён маданият ва ҳунармандчиликнинг муҳим маркази сифатида танилган. Унинг бетакрор керамика санъати нафақат китоб саҳифаларида, балки жаҳон бўйлаб саёҳат қилган, Ўзбекистоннинг гўзаллиги, халқининг бой маданияти ва барқарор руҳини намоён этган.

“Риштон” номи ҳам “қизил тупроқ” деган маънони англатади. Бу шаҳар санъати табиатнинг ўзи билан боғлиқлигини эслатиб туради. Бой тупроқ усталар қўлида кундалик ҳаёт учун зарур идишларга, маданий мерос тимсолларига айланади. Осмондан илҳом олинган феруза ва кўк сирлар, анор, пар ва гул нақшлари – барқарорлик, фаровонлик ва тинчликдан дарак беради.

Риштоннинг ўзига хослиги фақат унинг тарихий меросида эмас, балки бугунги кунида ҳам тўла намоён бўлмоқда.

Мингдан ортиқ фаол ҳунарманд усталар ҳамда шогирдлар фаолияти орқали Риштонда тирик ҳунармандчилик анъаналари яратилади ва ривожлантирилади. Бу маданий муҳит нафақат турмуш тарзини таъминлайди, балки янги авлодларни тарбиялайди, ўзбек халқининг маънавий бойлигини ва Ўзбекистоннинг маданий келажагини жаҳонга намоён этади.

Халқаро керамика маркази, ҳунармандлар маҳаллалари, оилавий устахоналар ва устоз-шогирд анъаналарига асосланган мактаблар – буларнинг барчаси Риштонда жойлашиб, миллий мерос ва замонавий янгилик уйғунлигида авлоддан авлодга ўтадиган бебаҳо анъанани сақлаш ва ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Риштоннинг “Керамика санъати бўйича Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри” сифатида тан олиниши Ўзбекистон раҳбариятининг теран тафаккури, “Ҳунарманд” уюшмасининг фидойилиги ва ҳунармандлар жамоасининг сабр-тоқатини ҳам эътироф этади. Улар саноатлашув, оммавий ишлаб чиқариш ва глобаллашув тўлқинларига қарамасдан, ноёб ва нозик меросни асраб қолишга муваффақ бўлди.

Бу эътироф йўлнинг охири эмас, балки янги даврнинг бошланишидир. У биздан биргаликда ва масъулият билан ҳаракат қилишни талаб қилади. Қизил тупроқни муҳофаза қилиш ва ундан барқарор фойдаланишни таъминлаш, ҳунармандларни халқаро майдонларда қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизларни ушбу бебаҳо меросни давом эттиришга жалб этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш – буларнинг барчаси Риштон керамикасини бошқа ҳунармандчилик анъаналари билан биргаликда  жаҳон маданий муҳитида муносиб ўрин эгаллашини таъминлашга қаратилган қадамлардир.

Риштон бугун Жаҳон ҳунармандчилик шаҳарлари оиласига қўшилди. Инсоният умумий меросини ёритиб турувчи янгича ва янги юлдузлар мажмуасига айланди. Бу эътироф ҳунармандчилик ўтмиш қолдиғи эмас, балки келажак учун ижодкорлик ва барқарор тараққиёт кучидир, деган ҳақиқатни тасдиқлайди.

Жаҳон ҳунармандчилик кенгаши (AISBL) номидан Риштон халқига, унинг ҳунармандларига ва Ўзбекистон ҳукумати ҳамда муассасаларига самимий табрикларимни йўллайман. Риштоннинг лойи асрлар давомида гўзаллик, барқарорлик ва тинчлик идишларига айланаверсин.

Муҳаммаджон Обидов,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эътироф йўлнинг охири эмас, балки янги даврнинг бошланишидир