МДҲ мамлакатлари ахборот агентликлари журналистлари иштирокида Россия ва Беларусь шаҳарлари бўйлаб ўтказилаётган “Ғалаба йўллари” халқаро медиа тури давомида қудратли юк машиналари ва техника воситалари ишлаб чиқариладиган “БЕЛАЗ” заводига сафар уюштирилди.

Етмиш йиллик тарихга эга мазкур корхона бугун нафақат Беларусь Республикаси, балки дунёдаги тоғ-кон саноати учун зарур улкан самосвал (ўзи ағдаргич) ва юк ортиш техникалари ишлаб чиқарувчи асосий заводлардан бири ҳисобланади. Бу ерда ишлаб чиқарилган техникалардан ҳозирда дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакати, жумладан, Ўзбекистон тоғ-кон саноатида фойдаланилади.

Корхонада 1961 йилда 25 тонна юк кўтариш қувватига эга самосвал ишлаб чиқарилган бўлса, кейинчалик машиналар юк кўтариш қуввати 450 тоннагача оширилди. 2013 йилда тақдимот қилинган 450 тонна юк кўтарадиган ўзи ағдаргич  503,5 тонна  юк олиб, Гингес рекордлар китобига кирди.

[gallery-25382]

Завод конструкторлари томонидан ҳозир 560 тонна юк кўтариш қувватига эга самосвал ишлаб чиқариш лойиҳаси тайёрланган. Аммо бундай гигант машинадан фойдаланиш имконияти ва у учун зарур шиналар ишлаб чиқариш масалалари ўрганилмоқда.

- Ҳозир олдимизда турган асосий вазифа -- масофадан бошқариладиган машиналар ишлаб чиқариш ва экология масаласи, — дейди корхона бош конструктори Александр Насковец. —Бизда ҳозир бу жараён давом этмоқда. Ҳайдовчисиз бошқариладиган иккита қудратли техникамиздан Россиядаги конларда фойдаланилмоқда. Беларуснинг ўзида ҳам яна иккита шундай техниканинг такомиллашган тури синовдан ўтказилмоқда. Биз келажакни, келгуси авлодлар тақдирини ўйлашимиз керак. Ердаги конлар вақти келиб тугайди. Ана шунда, ҳатто, Ойда қазилма олишни ўйлаб,  техникаларимизни ишлаб чиқаришимиз зарур.

Журналистлар заводдаги ишлаб чиқариш жараёнлари ва техникалар билан танишди.

Ғолиб Ҳасанов, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Беларусь Республикаси, Жодино шаҳри.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“БЕЛАЗ”: кейинги марра 560 тонна юк кўтарадиган машина ишлаб чиқариш