Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбeк Абдураҳмонов Андижон давлат тиббиёт институтида бўлиб, талабалар билан мулоқот ўтказди.

Вилоят ҳокими институтга талабаликка қабул қилинган ёшларни самимий муборакбод этар экан, бугунги глобаллашув даврида юртимизда ёш авлоднинг таълим олиши, тарбияси ва келажаги учун зарур барча шарт-шароитлар яратилаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, ёшлар ушбу имконият ва эътиборга муносиб бўлиб, Янги Ўзбекистонни барпо этадиган билимли ва малакали мутахассислар сифатида камол топишлари зарурлигини алоҳида қайд этди.

– Ёшлар мамлакатимиз келажагига, амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси билан яшаши керак, – деди вилоят ҳокими. Қачонки ёшларимизда дахлдорлик, масъулият ҳисси бўлсагина, улар ўзининг мустақил фикрига эга бўлади, жамиятда ҳурмат-эътибор топа олади, она юртини ардоқлаб яшайди.

Учрашувда вилоят ҳокими талаба ёшларни қизиқтирган масалалар, жумладан, ўқиш ва таълим жараёни, талабаларнинг турмуш шароити, ўқишдан ташқари фаолият, ёшлар бандлигини таъминлаш борасидаги саволларига батафсил жавоб қайтарди.

Шунингдек, вилоят ҳокими талабаларнинг муаммо, таклиф, ташаббус, фикр ва мулоҳазаларини эшитди, муаммоларни ҳал этиш, ташаббусларни қўллаб-қувватлаш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берди.

Самимий руҳда ўтган мулоқотда талабалар юртимизда ёшларга кўрсатаётган эътибор, яратиб берилаётган кенг имкониятлар учун ўз миннатдорликларини билдирди.

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (фото),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокими талабалар билан мулоқот ўтказди