Пиротехника воситаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳоллари ортиб бораётгани оқибатида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига жиддий хавф туғилмоқда.

Маълумотларга кўра, 2022 йилда 1 минг 997 нафар, 2023 йилда 1 минг 342 нафар, 2024 йилда эса 2 минг 891 нафар шахс пиротехника воситалари ноқонуний муомаласи билан шуғуллангани учун жавобгарликка тортилган. Айниқса, байрам кунлари ёш болалар орасида жароҳатланиш ҳолатлари кўпайган.

Шу боис, пиротехника воситаларининг эркин ва чекланган муомаласини қонун даражасида белгилаш ва жавобгарлик чораларини кучайтириш ўта долзарб вазифага айланмоқда.

Бу Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида “Пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисида”ги қонун кўриб чиқиш жараёнида қайд этилди.  

Қонун аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш, пиротехника воситаларининг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва тарқалишига чек қўйиш, уларнинг муомаласини қатъий назоратга олишга қаратилган.

Қонуннинг қабул қилиниши эса мамлакатимизга пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш соҳасида самарали давлат назоратини ўрнатиш, ноқонуний айланишининг олдини олиш, шунингдек, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.

Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун ҳам кўриб чиқилди.

Сенаторларнинг таъкидлашича, йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётган бўлса-да, айрим ҳуқуқий нормалар самарадорлигини ошириш зарурати мавжуд.

Мисол учун, ўтган йилда ҳайдовчиларга содир этилган қоидабузарлиги учун расмийлаштирилган қарор сервердаги носозликлар сабабли орадан 11 ой ўтиб юборилгани аҳоли орасида ҳақли эътирозларга сабаб бўлди.

Амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 36-моддасида маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкинлиги белгиланган.

Қонунда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари орқали аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича жарима қўллаш муддатлари бир ой билан чекланмоқда. Шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларининг кам аҳамиятли бузилиши учун маъмурий огоҳлантириш чораси жорий этилмоқда.

“Айрим қонун ҳужжатларига валюта ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар муомаласи билан боғлиқ муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун ҳам муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда валюта соҳасини такомиллаштиришга, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга қаратилган тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ушбу соҳада айрим ҳуқуқий бўшлиқлар ва амалий муаммолар ҳамон сақланиб қолмоқда. Қонун билан уларни бартараф этиш, ноқонуний муомала ҳолатларига чек қўйиш, жиноий жавобгарлик чораларини аниқ белгилаш кўзда тутилган.

Муҳокама якунида қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Йўл ҳаракати қоидаларининг кам аҳамиятли бузилиши учун маъмурий огоҳлантириш чораси жорий этилади