Ватанимиз тарихидаги 20 сентябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1398 йил(бундан 627 йил олдин) – Ҳиндистонга юриш бошлаган Соҳибқирон Амир Темур қўшини Синд дарёси (“Дарёлар отаси”) қирғоғига етиб келди. Дарёга кўприк солиш ҳақида олий фармон берилди ва кўприк зудликда битирилди. Шу куни қўшни ва йироқ давлатлардан келган элчилар, жумладан, Макка ҳамда Мадинадан ташриф буюрган элчи Муҳаммад Маданийга ўз ватанларига қайтишга ижозат берилди. Соҳибқирон Синд дарёсини бу ерда тўрт кун тўхтаб, ҳордиқ олгандан сўнг кечиб ўтди. 

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, ўрта аср араб манбаларида Синд (ҳозирги Ҳинд) дарёсининг номи Миҳрон дарёси шаклида қайд этилган. Жумладан, XIV аср иккинчи ярми – XV аср бошида яшаган арабийнавис муаррихлардан бири у ҳақда шундай ёзиб қолдирган: “У ерда Миҳрон дарёси бор, унинг эни Дажла дарёсининг энига ўхшайди ёки ундан ҳам кенг”.

1419 йил (бундан 606 йил олдин) – Мирзо Улуғбек Хитой элчиларини Хуросонга кузатиб қўйганидан кейин, Мўғулистон устига қўшин тортди. Туркистон ҳокими Арслонхожа тархон, Саброн ҳокими амир Фаттон, шунингдек, Сайхун атрофидаги шаҳарларнинг доруғалари, Ёдгор барлос ва Маҳмуд тархон сингари номдор амирлар унга бу юришда ҳамроҳ бўлдилар. Самарқандни тасарруф қилиб туриш амир Искандар Ҳинду Буқога топширилди. Лекин юриш Тошкентга борганда тўхтатилди.

1917 йил(бундан 108 йил олдин) – Тошкентда бўлиб ўтган мусулмонлар қурултойда “уламочилар” билан “шўрои исломчилар” ўртасидаги узоқ ва қизғин баҳсларга қарамай, ниҳоят, улар келишиш ва муроса йўлини топди. Қурултойда “Шўрои Исломия”, “Шўрои Уламо”, “Турон” ва бошқа сиёсий ташкилотларни бирлаштириш йўли билан бутун Туркистон минтақаси учун умумий бўлган “Иттифоқи муслимин” деган сиёсий фирқа тузишга қарор қилинди.

1919 йил(бундан 106 йил олдин) – таниқли олима, филология фанлари доктори, профессор Фозила Сулаймонова таваллуд топди (вафоти 2011 йил). У кўплаб илмий мақола, монография ва Шарқ миниатюраларини чоп эттирган. 1994 йилда “Соғглом авлод учун”, 1999 йилда “Буюк хизматлари учун” орденлари ва 1998 йилда Франция Фанлар академиясининг олтин палъма мукофоти билан тақдирланган.

1919 йил (бундан 106 йил олдин) – риштонлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Мамадали Топиволдиев (1919–1969) таваллуд топди. У Борисов шаҳри яқинидаги жангда яраланган ва асирга тушиб қолган. 1942 йил асирликдан қочган. Белоруссиядаги партизанлар бригадасида разведка бўлинмаси командири бўлган. Мамадали Топиболдиев Могилёв вилояти Круглое раёнидаги жангларда алоҳида жасорат кўрсатган. Ушбу жасорати учун 1944 йил августда Каҳрамон унвонига сазовор бўлган. Могилёв вилоятининг Круглое шаҳарчаси Топиволдиев номи билан аталган.

1952 йил (бундан 73 йил олдин) – машҳур ўзбек шоири ва драматург, таниқли адабиётшунос олим Мақсуд Шайхзода Тошкент шаҳрида қамоққа олинди. 1953 йил 12–14 январда бўлиб ўтган Тошкент вилоят суди Мақсуд Шайхзодани 25 йиллик қамоқ жазосига ва жазо муддати тугагач уни яна 5 йилга сайлаш ва сайланиш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Иосиф Сталин вафотидан сўнг, 1954 йил 7 июнда Шайхзоданинг “жиноий иши” тўхтатилиб, уни афв қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.

1991 йил (бундан 34 йил олдин) – Тошкентда Ҳиндистон савдо кўргазмаси очилди. Мазкур кўргазмада 65 та ҳинд фирма ва компаниялари ўз маҳсулотлари билан қатнашди.

1993 йил (бундан 32 йил олдин) – “Экосан” халқаро Ўзбекистон экология ва саломатлик жамғармаси рўйхатдан ўтди.

1996 йил (бундан 29 йил олдин) – Самарқандда қадимий Афросиёб шаҳар харобасида қазиш ишлари олиб борган француз археологлари топилмалари кўргазмаси очилди.

2006 йил (бундан 19 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Ушбу қонуннинг мақсади микрокредит ташкилотларининг ташкил этилиши ва фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. 

2017 йил(бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошларимиз билан учрашди. Улар орасида олимлар, ишбилармонлар, халқаро ва жамоат ташкилотлари вакиллари, талабалар бор эди. Шавкат Мирзиёев ватандошларимизни Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга дахлдор бўлиш, замонавий билим ва тажрибаларини мамлакатимиз ривожига йўналтиришга даъват этди. 

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Осиё Олимпия кенгашининг 36-Бош ассамблеясида “Кураш” миллий спорт тури тарихда илк бор XVIII ёзги Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди. 

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва “Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

2022 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўсимликларни ҳимоя қилишда биологик кураш тадбирларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амир Темур ўз қўшинини Синддан ўтказиш учун дарё устига улкан кўприк қурдирган эди