Қирғизистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дуйшенқул Чотонов Андижон вилоятида бўлди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Илҳомжон Собиров Қирғизистон Республикаси элчиси билан учрашиб, мулоқот ўтказди. 

Учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари давлат раҳбарлари ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг қамровли ҳамкорлик алоҳида эътироф этилди. Давлатларимиз, қардош халқларимиз ўртасидаги, хусусан, савдо, туризм, таълим ва бошқа йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. Айниқса, яқин қўшничилик муносабатларини янада юқори босқичга кўтаришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шундан сўнг элчи Андижон давлат педагогика институтида бўлди. Институт ректори тарих фанлари доктори, профессор Бахтиёржон Расулов меҳмонни қутлаб, давлатларимиз раҳбарлари томонидан олиб борилаётган яхши қўшничилик сиёсати натижасида икки томонлама муносабатлар барча жабҳаларда жадал ривожланиб бораётганлиги, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги даври бошланганлигини таъкидлади.

Элчи Андижон давлат педагогика институтида таълим сифати ва педагоглар тайёрлаш борасидаги ютуқларни алоҳида эътироф этди. Қирғизистоннинг олий таълим муассасалари билан институт ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни янада жадаллаштириш лозимлигини қайд этди. Қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Қирғизистон элчиси институтда фаолият юритаётган Қирғиз тили ва маданияти маркази фаолияти билан танишди. “Она тили ва адабиёти: Қирғиз тили” йўналишида таҳсил олаётган талабалар ҳамда академик мобиллик дастури асосида Қирғизистондан келган талабалар билан мулоқот ўтказди. Қирғиз тили бўйича мутахассислар тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берди, талабаларга яратилган шароитлар, кенг имкониятлар учун институт раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.

Ташриф давомида элчи таълим ўзбек ва қирғиз тилида олиб бориладиган Жалақудуқ туманидаги 43-умумтаълим мактабида бўлиб, мактаб жамоаси билан суҳбатда бўлди. Мактабда яратилган шароитлар билан танишди. 

Элчи Дуйшенқул Чотонов Андижон туманидаги “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонасида жойлашган қуёш панеллари ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Андижон яшил энергия” масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхонада бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди. Масъуллар билан суҳбатда мамлакатларимиз, хусусан, Қирғизистоннинг Андижон вилояти билан қўшни вилоятлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, корхона маҳсулотларини Қирғизистонга етказиб бериш юзасидан фикрлар билдирилди. 

Шунингдек, элчи республика Қирғиз миллий-маданий марказининг Андижон вилоят бўлимида бўлиб, фаолияти билан танишди. Бир гуруҳ марказ фаоллари билан мулоқот ўтказди.

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистон элчиси Андижонда бўлди