Янги китоб

Шундай сўзлар бўладики, унинг сеҳри дардманга малҳам, бахтсизга саодат, илмсизга донолик, умидсизга нур бағишлайди. Уни қўллаш маҳоратини дилдан ҳис этиб, ўзгалар қалбига етказа олиш эса чинакам маҳоратдир. Доноларимиз адабиётни адаб ва тарбия йўли эканини ҳамиша таъкидлаб келади. Боиси унда тақдирларга татигулик ҳикмат, ибратларга арзигулик ижод мужассам. Сўзларни қофияга сола олиш истеъдод эмас, унда айнан ҳикматни жамлаш гўзал ишдир. 

Ижодкор кўнглини нега нозик санашади, биласизми? Чунки у инсоннинг энг нозик туйғуларини ҳам ўзи билан олиб юрадики, уни ўзида ҳис этиб, кези келганда маҳорат билан етказиш умидида. Ана шундай туйғулар соҳиби Уста Очил Ҳазратнинг ноодатий услуб, ўйноқи оҳанг ва кутилмаган тилсимотни намоён этувчи яна бир ижод намуналари жамланган китоби нашрдан чиқди. 

Инсон нимадан энг кўп азият чекади, нимадан таскин топади ва нима унинг дардларига даво бўлади? Бу биз сезмай сарфлаётган вақт! Унинг соясида эканлигимизни, нақадар ожизлигимизни ўзимиз англамаймиз. Буни чуқур англаган ижодкор ўз китобига “Вақт сояси” номини берди. Бу орқали эса, инсониятни огоҳликка чорлашни истагандек гўё. 

Мукаммаллик эмас 

Бўшлиқ якуни, 

Тегирмонни тўхтатолмас вақт, 

Учқур лаҳза силсиласида 

Ғафлат текин 

Юкунар оғу... дея ёзади китобида Очил Ҳазрат. 

Унинг шу каби кўнгил кечинмалари, қалб жавҳари билан битилган ашъорларни ўқиб, шеъриятнинг оҳанги, сўз санъатининг нақадар жилвакорлигига яна бир карра амин бўласиз. Шоир Очил Ҳазратнинг туйғуларига, фақат унинг ўзига хос бўлган ҳиссиёт-у кечинмаларига ҳамроҳ бўлишдек имкониятни тақдим этди. Бу эса шоирнинг танти, сўз ва ижодда сахийлигига яна бир ишорадир. 

Индаллосини айтганда, икки юздан ортиқ шеърларини “Вақт сояси”да жамлаган шоирнинг кечинмалари уни ўқиган китобхондан аввал ижодга ва у орқали ҳаётга маънавий юксаклик билан боқишни талаб этади. 

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Вақт сояси”да жамланган ижод