Наманган шаҳри 17-18 сентябрь кунлари халқаро аҳамиятга эга муҳим воқеа – “Камбағалликдан фаровонлик сари” III халқаро форумига  мезбонлик қилди.

Бу анжуманда нафақат маҳаллий мутахассислар, балки халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар вакиллари ҳам иштирок этди. Анжуманнинг энг муҳим жиҳати – муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг нутқи бўлди. Унда дунёдаги мураккаб геосиёсий ва иқтисодий вазият фонида мамлакатимизда камбағалликка қарши олиб борилаётган ислоҳотлар таҳлил қилинди, келажак стратегиялари белгиланди.

Президент таъкидлаганидек, дунё миқёсида иқтисодий беқарорлик, геосиёсий зиддиятлар ва иқлим ўзгаришлари туфайли камбағаллик кўлами ортиб бормоқда. Бундай шароитда ҳар бир давлат ўз иқтисодий ва ижтимоий сиёсатини қайта кўриб чиқиши, барқарор тараққиёт моделларини яратиши талаб этилади. Ўзбекистон ана шундай йўлни танлади – ўзининг миллий моделини шакллантириш орқали глобал муаммога миллий ечим таклиф қилмоқда.

Камбағалликка қарши кураш Ўзбекистонда шунчаки ижтимоий дастур эмас – бу давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президент сўзларида бу алоҳида урғуланди: барча ислоҳотлар марказида инсон, унинг қадри, орзу-мақсадлари ва салоҳияти турибди.

Бу сиёсат амалий натижалар билан тасдиқланмоқда. Охирги йилларда 7,5 миллион киши камбағалликдан чиқарилди. 2024 йил якунида бу кўрсаткич 8,9 фоизга туширилди, 2025 йилнинг охиригача эса уни 6 фоизгача камайтириш мақсад қилинган.

Камбағалликка қарши курашда Ўзбекистон ўз тажрибасини шакллантирди – бу “Янги Ўзбекистон модели” деб номланди. 

Янги Конституцияда камбағалликка қарши курашга ҳуқуқий асос яратилди: пенсиялар, нафақалар ва ижтимоий ёрдамлар ҳажми энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлмаслиги шарт қилиб белгилаб қўйилди. Бу ижтимоий адолатни таъминлашда муҳим қадам бўлди.

Камбағалликни камайтиришга хизмат қилган асосий омиллардан яна бири – иқтисодий ўсиш. Мамлакат иқтисодиёти сўнгги йилларда икки баравар ўсди. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад ҳажми 3,5 минг долларга етиши кутилмоқда. Бу нафақат статистик кўрсаткич, балки реал ҳаётдаги фаровонликнинг индикаторидир.

“Камбағалликдан – фаровонлик сари” – бу шунчаки ижтимоий дастур ёки статистик кўрсаткичлар йиғиндиси эмас. Бу инсон қадрини юксалтириш, унга муносиб ҳаёт тарзини яратиш ва энг муҳими, одамларнинг тақдирига бефарқ бўлмаган давлат концепциясининг амалий ифодасидир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Наманганда ўтказилган III халқаро форумда таъкидланганидек, камбағалликка қарши кураш – бу узоқ муддатли, комплекс ва тизимли ёндашувни талаб қилади. Шу мақсадда ҳаётга татбиқ этилаётган “Камбағалликдан – фаровонлик сари” дастури еттита устувор йўналишни қамраб олади. 

Барқарор даромад манбаси – иш билан таъминлашда янги босқич

Камбағалликдан чиқиш йўли аввало одамларни иш билан таъминлашдан, лекин бугунги кунда бу тушунча янада чуқур ва кенг маънога эга бўлмоқда. Фақат ишга жойлаштириш эмас, балки одамга узоқ муддатли, барқарор ва муносиб даромад олиш имкониятини бериш асосий мақсад қилиб қўйилмоқда.

Ўзбекистонда жорий йилнинг ўзида 35 миллиард долларлик инвестиция жалб этилмоқда. Бунинг натижасида 9 мингдан зиёд янги корхона ташкил этилиб, 300 мингга яқин юқори даромадли иш ўрни яратилади. Эътиборга молик жиҳат – бу жараёнда фақат давлат эмас, балки хусусий сектор ҳам ижтимоий масъулиятни ўз зиммасига олмоқда. 270 минг нафар камбағал аҳоли вакиллари ишли бўлгани – бу нафақат иқтисодий, балки ижтимоий тараққиётнинг ҳам натижасидир. Бу – “балиқ бериш эмас, балиқ тутишни ўргатиш”нинг реал ҳаётдаги ифодасидир.

Таълим – камбағалликка қарши узоқ муддатли инвестиция

Камбағалликни бир авлодда бартараф этиш мумкин. Лекин уни бутунлай йўқотиш – таълим орқали келажак авлоднинг салоҳиятини рўёбга чиқариш билан боғлиқ. Шу боис, инсон капиталига инвестиция – давлат сиёсатида стратегик устуворлик даражасига кўтарилди. Бунда асосий мақсад – камбағал оилалар фарзандларини сифатли таълим билан қамраб олиш бўлди. 

Бу сиёсат – иқтисодий ривожланиш учун зарур бўлган кадрлар тайёрлаш, камбағалликни илдизи билан йўқотиш ва келажакда ижтимоий тенгликка эришишнинг узвий қисмидир.

Хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллиги – тенг имкониятлар кафолати

Ижтимоий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, иқтисодий имкониятлардан маҳрум бўлган аёллар оилаларда кўпроқ камбағаллик хавфига дуч келади. Шу боис, Ўзбекистонда аёллар иқтисодий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Талаба қизларга фоизсиз кредит, магистратурада бепул ўқиш имкониятлари яратилди. Бугун талабаларнинг 53 фоизини аёллар ташкил этади. 1,7 миллион аёл иш билан таъминланди“Рақамли авлод қизлари” дастури орқали 50 минг қиз АТ ва сунъий интеллект соҳаларига жалб этилади. Аёллар тадбиркорлиги учун 1,5 миллиард доллар ажратилган, келаси йилда эса 2 миллион аёл доимий даромадли қилинади. Бу фақат иқтисодий эмас, балки ижтимоий тенглик ва адолатга эришишда муҳим қадамдир.

 Соғлиқни сақлаш – барқарор ҳаёт учун зарур пойдевор

Соғлом инсон – ишлайдиган, фаол, фаровонлик сари интилувчи инсон. Шу маънода, камбағал аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш давлат дастурида алоҳида ўрин тутади. 140 минг камбағал оилага шифокор бириктирилиб, тўлиқ тиббий кўрик ташкил этилмоқда. Камбағал аҳоли учун тиббий хизматлар ва дори-дармон харажатлари икки баробар қисқартирилади. Бепул дори воситалари ва кафолатланган тиббий хизматлар пакети жорий этилади. Соғлиқни сақлаш тизимидаги бу янгиликлар нафақат профилактикага, балки инсон ресурсини сақлаш ва ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Манзилли ижтимоий ҳимоя – эҳтиёжмандларнинг ҳақиқий таянчи

Ижтимоий ёрдам тизими қайта кўриб чиқилиб, унда бюрократия эмас, инсон манфаати устуворликка чиқарилди. Эндиликда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиб, барча туман ва шаҳарларда “Инсон” марказлари очилди – 100 дан ортиқ хизмат “бир дарча” орқали тақдим этилади. Ҳар бир маҳаллада ижтимоий ходим фаолият юритиб, эҳтиёжмандларга “проактив” ёндашмоқда. 2,7 миллион нафар фуқаро ижтимоий хизматлар билан қамраб олинди. Камбағал оилалардаги парваришга муҳтож кишилар учун хизматлар йўлга қўйилиб, 50 минг меҳнатга лаёқатли фуқаро меҳнат бозорига қайта киритилди. Бу ўзгаришлар ижтимоий ҳимояни фақат “ёрдам” эмас, балки реабилитация ва ривожлантириш дастурига айлантирди.

Инфратузилмани яхшилаш – кўп ўлчовли камбағалликка қарши кураш асоси

Сўнгги йилларда камбағалликнинг анъанавий таърифидан воз кечиб, “кўп ўлчовли камбағаллик” тушунчаси илгари сурилмоқда. Бу фақат даромад камлигини эмас, балки одамнинг яшаш шароити, инфратузилмага, таълим ва тиббиётга етарли кириши, транспорт, электр, интернет, ичимлик суви каби асосий хизматларга бўлган имкониятини ҳам ўз ичига олади. Шу боис, ҳудудий ривожланишни асосий устуворлик сифатида белгилаш – камбағалликни узоқ муддатли ва барқарор қисқартиришнинг ягона йўли сифатида қаралаётир.

Бугунги кунда 1000 та оғир аҳволдаги маҳаллада инфратузилма яхшиланмоқда, бу жойларда қарийб 3,5 миллион аҳоли яшайди. 2025 йилда 32 та туман ва 328 та оғир аҳволдаги маҳаллада алоҳида ривожлантириш дастури жорий қилинади. 810 та маҳаллада сув, канализация, йўл, мактаб ва боғча қуриш учун 1,3 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади.Даромади паст аҳоли учун ипотека кредитларини субсидиялашга 200 миллион доллар йўналтирилади. Бу фақат қурилиш эмас, маҳаллада барқарор иқтисодий муҳит яратиш, аҳолига ҳунар ва иш, болаларга таълим ва тарбия бериш, кексаларга эса муносиб турмуш кафолатлаш деганидир.

Камбағалликка қарши глобал ҳамкорлик: янгича молиявий архитектура сари

Муаммолар глобал бўлган жамиятда ечимлар ҳам глобал бўлиши шарт. Айниқса, камбағалликка қарши курашда миллий ташаббуслар халқаро ҳамжиҳатлик билан уйғунлашиши талаб этилади. Ўзбекистоннинг бу борадаги позицияси ҳам аниқ: барқарор ривожланиш мақсадлари (BRM) давлат харажатларининг 70 фоизини қамраб олмоқда.

Жаҳон банки билан ҳамкорликда 100 миллион долларлик ижтимоий хизматларни ривожлантириш лойиҳаси бошланган. Бу борада имконияти чекланган болаларни таълим билан қамраб олишга қаратилган махсус дастурлар амалга оширилаяпти.

Бугун дунё бўйича 4 триллион доллар миқдорида молиявий ресурслар камбағалликка қарши кураш учун талаб этилади. Ўзбекистонда илгари сурилаётган “Янги молиявий архитектура” ташаббуси – халқаро молиявий институтлар, донорлар, давлат ва хусусий секторнинг ҳамкорликдаги манзилли ва шаффоф ечимларини яратишга қаратилган янги механизм ҳисобланади. Бу фақат молия ёки иқтисод масаласи эмас, балки инсон тақдири, болалар келажаги, адолатли жамият қуриш ғоясининг амалдаги ифодасидир.

Ҳар бир кўрсаткич, ҳар бир рақам ортида инсон тақдири турибди. Доимий иш топган 270 минг одам – бу 270 минг оиладаги меҳр тўла дастурхон, болаларнинг мактабга қадам қўйиши, бемалол шифохонага бориши, умид ва ишонч билан кунини бошлаши демакдир. Таълимга эришган минглаб ёшлар, бу жамиятнинг интеллектуал салоҳияти, эртанги ихтирочи, мутахассис ва етакчилар демакдир.  “Бир дарча” орқали ижтимоий ёрдам олган 2,7 миллион фуқаро – бу давлатнинг фуқарога бўлган юзи, эътибори ва бурчини англатади.

XXI асрнинг асосий синовларидан бири бу – инсон учун муносиб ҳаёт шароитини таъминлаш, турмуш даражасини барқарор равишда ошириш ва энг муҳими, камбағалликни илдизи билан йўқотишдир. Ўзбекистонда амалга оширилаётган “Камбағалликдан – фаровонлик сари” миллий дастури айнан мана шу глобал муаммони маҳаллий ечимлар орқали бартараф этишда мустаҳкам пойдевор яратмоқда. 

Президентимиз таъбири билан айтганда, бу дастурнинг марказида инсон ва унинг қадри туради. “Камбағалликдан – фаровонлик сари” дастури нафақат мамлакатда, балки халқаро майдонда ҳам кенг резонанс уйғотаётган ташаббусдир. Наманганда бўлиб ўтган III халқаро форумда иштирок этиш учун келган экспертлар, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари маслаҳатлари дастурнинг самарадорлигини оширишда муҳим роль ўйнайди. 

Форумда иштирок этган шахслар ва ташкилотлар таркиби дастурнинг халқаро даражадаги аҳамияти ва унга бўлган эътиборни кўрсатади. Сессияларда муҳокама қилинган бир неча мавзулар дастурнинг мазмун-моҳияти ва амалга оширилишига янгича нуқтаи назар қўшди. 

Форумдаги халқаро экспертлар ва ташкилотларнинг иштироки, муҳокамаларда инновацион мавзуларнинг марказий ўринни эгаллаши “Камбағалликдан – фаровонлик сари” дастурининг келажакдаги муваффақияти учун асосий ресурслардан биридир. Ушбу иштирок ва таҳлиллар – давлат сиёсатини янада аниқлаштириш, самарадорлигини баҳолаш ва назорат қилиш, халқаро стандартлар ва молиявий ёрдамни жалб этиш механизмларини кучайтириш, маҳаллий даражада яхшиланган тарғибот ҳамда иштирокчи жамоаларни фаоллаштириш каби йўналишларда қўшимча имкониятлар яратмоқда.

Энди келажакдаги муҳим босқичлар – амалий лойиҳаларни кенгайтириш, маҳалла ва ҳудудларда натижаларнинг сезилиши, уларнинг ижтимоий ҳисоби ва давлат-давлатлараро ҳамда давлат-хусусий сектор-донор ҳамкорлигидаги механизмларни ривожлантиришдир.

Бу жамиятнинг ҳар бир аъзосини қамраб оладиган, адолатли, имкониятлари тенг, фаровон Ўзбекистон қуришга хизмат қилади. Ишонамизки, бу дастур ва форумдаги ҳамкорликлар фақaт маълумотлар китобчасида, статистика варақасида қолмайди, балки ҳар бир оиланинг ҳаётида сезиларли ўзгаришга олиб келади.

“Камбағалликдан фаровонлик сари” йўли осон бўлмаган. Унда сиёсий ирода, иқтисодий ислоҳотлар, жамиятдаги ҳамжиҳатлик ва адолатли механизмлар мужассам. Ўзбекистон нафақат ўз фуқароларининг ҳаётини яхшиламоқда, балки жаҳон ҳамжамияти учун ҳам илғор тажриба сифатида хизмат қила оладиган моделни яратиб бормоқда.

Ушбу форум фақатгина ҳисобот учун эмас, балки дунёга йўлланган очиқ таклиф: камбағалликни бартараф этиш глобал вазифа, унга ечим эса умумий саъй-ҳаракатдадир. 

Улуғбек Рўзиматов,

Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси аъзоси,

“Наманган садоси” газетаси бош муҳаррири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Камбағалликдан фаровонлик сари”: Янги Ўзбекистон моделининг синовдан ўтган йўли