“Саломатлик – туман бойлик” деган нақл бор халқимизда. Инсон бирор дард билан оғриганида айни ҳикматнинг маъносини англаш билан бирга, бу борада жонига оро кирувчи фидойи шифокорларнинг қадрига ета бошлайди.

Халқ меҳри ва хизматига шай бўлиш эса энг олий бахтдир. Атоқли олим, болалар хирургияси соҳасида таниқли мутахассис – тиббиёт фанлари доктори, профессор Азамат Шамсиев эл корига яраган ана шундай фидойилардан саналади. У ўз ҳаётини бағишлаган соҳада улкан муваффақиятларга эришди. Жумладан, Самарқанд болалар хирургияси илмий марказига асос солди ва айни йўналишда мактаб яратди.

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида туғилиб ўсган бўлажак олим Тошкент тиббиёт институти педиатрия факультетига ўқишга кирди. Уни тугатгандан кейин Булунғур тумани шифохонасида мустақил тажриба тўплади. 1969 йилдан эса ўз ҳаёти ва касбий фаолиятини бир умр Самарқанд тиббиёт институти билан боғлади. 

Меҳнатсеварлик, матонат, шижоат ва янги билимларга чанқоқлик ҳар қандай шахсни етукликка етаклайди. Азамат Шамсиев 1970 йилдан Ростов медицина институти аспирантурасида таҳсил олиб номзодлик диссертациясини, 1983 йилда эса Тиббиёт фанлар академияси Педиатрия илмий-тадқиқот институтида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Кўп ўтмай, Самарқанд вилояти болалар касалхонаси негизида 2-болалар хирургияси кафедрасини ташкил қилди ва бошқарди. Бир вақтнинг ўзида у Самарқанд вилояти бош болалар хирурги вазифасига тайинланди. Шу йили ташкил этилган ҳозирги Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли, ихтисослашган клиникасининг 40 йиллик тарихи бевосита Азамат Шамсиев номи билан боғланди. Унинг раҳбарлигида 200 ўринли Марказ Ўзбекистонда болалар хирургиясининг байроқдорига ва мутахассислар тайёрлайдиган клиник базага айланди. Марказда болалар хирургиясининг алоҳида неонатал, торакал, урологик, шошилинч, йиринг, шунингдек, реанимация, кардиохирургия ва юз-жағ хирургияси бўлимлари ташкил этилди.

Олим 1990 йилда Самарқандда биринчи бўлиб мураккаб юрак операциясини амалга оширди. Шу пайтга қадар бу жараён 200 дан ортиқ болаларда муваффақиятли бажарилди. Шунингдек, унинг раҳбарлигида кўкрак қафаси органларида, ўпка, жигар, сийдик-жинсий ва ошқозон-ичак тизимида юқори технологик хирургик муолажанинг амалиётга татбиқ этилиши болалар хирургияси тараққиётига жиддий ҳисса бўлиб қўшилди.

1991 йили Самарқанд болалар хирургияси илмий марказида профессор ташаббуси билан Марказий Осиёда илк бор болалар хирургларининг Бутуниттифоқ симпозиуми ва талабаларнинг 31-илмий конференцияси ўтказилди. Бу тадбирлар мамлакатнинг етакчи мутахассисларини бирлаштирди. 

2004 йили профессор Азамат Шамсиев Самарқанд давлат тиббиёт институтига ректор этиб тайинланди ва бу олий ўқув даргоҳини ўн олти йил давомида бошқарди. Унинг бевосита ташаббуси билан Ўзбекистонда биринчи бўлиб 2013 йилда халқаро таълим стандартларига мос келадиган кредит-модул тизими ўқув жараёнига татбиқ этилди. 

Натижада бу илғор тажриба мамлакатнинг барча олий ўқув юртларига жорий этила бошланди. Унинг раҳбарлигида институт халқаро алоқаларни ҳам жадал ривожлантириб борди, дунёнинг 60 дан ортиқ етакчи университетлари ва илмий-тадқиқот муассасалари билан шартномалар тузилди. 

Азамат Шамсиевнинг тиббиёт олий ўқув юртларида ўқиш муддатини етти йилдан олти йилга келтириш ташаббуси республикада шифокорлар тайёрлаш миллий моделини халқаро таълим стандартларига мослаштиришга олиб келди. 2018-2020 йилларда профессор Азамат Шамсиевнинг ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида Самарқанд тиббиёт институтининг 800 ўринли ўқув биноси қурилди. Ўқув биносининг меъморий қиёфасини яратишда Ирландияда 1592 йилда қиролича Елизавета I асос солган Дублин университетининг мумтоз шаклига таянилди. 

Профессор масъулиятли лавозимда бўлиб ҳам клиник ва илмий ишларни давом эттира олди. Унинг илмий раҳбарлигида ҳозирга қадар 40 дан ортиқ фан доктори ва фан номзодлари тайёрланди. 12 та дарслик, 35 та монография ва мингдан ортиқ илмий мақолалар нашр этилди. Ихтиролар учун 70 дан ортиқ патентлар олинди.

Олим 2000 йили профессор А.Сулаймонов билан ҳаммуаллифликда ўзбек тилида биринчи марта “Болалар хирургияси” дарслигини нашр эттирди. Жорий йилда эса унинг умумий таҳрири остида академиклар Ю.Исаков ва А.Разумовскийнинг “Болалар хирургияси” дарслиги ўзбек тилида чоп этилди. Бу нашрлар Ўзбекистонда тиббиёт таълимининг ривожига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди.

Шунингдек, 1996 йили Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Самарқанд бўлимининг тиббиёт соҳасига раҳбарлик қилиш жараёнида академик Э. Эргашев билан “Биология ва медицина муаммолари” журналига асос солди ва узоқ йиллар унинг бош муҳаррири бўлди. Дунёнинг бир қатор илмий журналлари, жумладан, Россия Федерациясида нашр этиладиган “Болалар хирургияси” ва “Болалар хирургияси, анестезиология ва реаниматология хабарномаси” журналлари таҳририяти аъзолигига қабул қилинди.

У Нью-Йорк фанлар академияси академиги, Европа (EUPSA) ва Россия (РАДХ) болалар хирургияси ассоциацияси, Осиё лапароскопик хирурглар ассоциацияси (ELSA), Буюк Британия соғлиқни сақлаш қироллик ассоциацияси аъзоси, Россия медико-техник академиясининг ҳақиқий аъзоси, Россия хирурглар жамиятининг аъзосидир. Бундан ташқари, олим бир қатор халқаро олий ўқув юртлари ва илмий жамиятлар, жумладан, Грац тиббиёт университети (Австрия), Ижевск тиббиёт академияси ва Бошқирдистон давлат тиббиёт университетининг фахрий профессори ва академигидир. 

Унинг фанга қўшган ҳиссаси ўз натижаларини бериб, 2014 йилда В.Немсадзе, А. Кисел номидаги нуфузли мукофотлар, шунингдек, 2010 йили академик А.Вишневский номидаги олтин медаль билан тақдирланди.

Олим бугунги кунда шогирдлари, ёш ҳамкасбларига маслаҳат беришни, улар билан тажриба алмашишни, операциялар қилишни собитқадамлик билан давом эттирмоқда. Унинг навбатдаги иши эса “Ипак йўлида инновацион хирургия” журналига асос солиш бўлди. Аҳоли соғлиғини сақлашга қўшган ҳиссаси учун давлатнинг юксак мукофотлари, жумладан, “Соғлом авлод учун”, “Дўстлик” орденлари ва бошқа медаллар билан муносиб тақдирланди. 

Бу йил атоқли олим, Азамат Шамсиев ўзининг 80 йиллик юбилейини нишонлайди. Дарҳақиқат, инсон меҳнатлари ортидан олқишга сазовор бўлиб яшашнинг завқи ўзгача. 

Жажжи болакайларнинг сақлаб қолинган ҳаёти, соғлиғи ва табассуми, хирурглик маҳорат билан уларнинг келажагига қўшган ҳиссаси орқали профессор Азамат Шамсиев чин маънода касбидан барака топган инсондир.

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Касбидан барака топган олим: халқ меҳри ва хизматига шай бўлишнинг ўзи олий бахт