“Ўзэнергоинспекция” ахборот хизматининг хабар беришича, Андижон вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бўйича назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Айни чоғда Республика ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий соҳа объектларида амалга оширилган текширувлар шу соҳадаги ҳолатни аниқлаш ва мавсумга тайёргарликни баҳолашга қаратилган.

Унга кўра,  тўрт кун давомида 303 та муассаса ўрганилиб, камчиликлар ва ечимлар аниқланди. Текширувлар давомида 1 212 та камчилик аниқланди. Масалан, иситиш тизимида 163 та ҳолат, қозонхоналарнинг энергия самарадорлиги, вентилляция ва ёнғинга қарши хавфсизлик чоралари ҳамда ёқилғи захираси бўйича 196 та камчиликлар қайд этилди.  

Шунингдек, кўмир сақлаш омборларининг тайёргарлик ҳолати ва кўмир захирасининг ёнғинга қарши сақланиши бўйича 183 та ҳамда электр тармоқларининг ишчи ҳолатдалиги ва электр тақсимлаш қурилмаларида сақлагичларнинг мавжудлиги бўйича 197 та камчиликлар аниқланди.

Ишчи гуруҳ аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берди ва бажарилиши назоратга олинди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижон вилоятидаги энергия объектлари куз-қиш мавсумига тайёрми?