Мамлакатимиздаги ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш устувор вазифа этиб белгиланган.

Бу борада давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 18 августдаги ПҚ-253-сон қарори билан криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда алоҳида ёндашув асосида манзилли ишлаш механизмлари жорий қилинди. ИИВ академияси бошлиғи мазкур қарор ижросини таъминлаш ва ҳудудларда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида таълим муассасасига бириктирилган маҳаллаларда бўлди.

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинида масъуллар, “маҳалла еттилиги” тизими вакиллари ва академия профессор-ўқитувчилари иштирокида ўтган йиғилишда жиноятчилик омиллари танқидий руҳда муҳокама қилинди. Йўл қўйилган камчиликлар ва ечимини кутаётган масалалар бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди. 

“Жорий йил бошидан янгича тизимда ишлашга ўтилди. Ҳудудларга бириктирилган раҳбарлар, айниқса “маҳалла еттилиги” вакилларининг масъулияти оширилди. Афсуски, айрим маҳаллаларда бу борадаги ишлар ҳамон эскича услубларда ташкил этилмоқда. Маҳалланинг криминоген вазияти ҳаммамизни ташвишга солиши керак, шунда кўзланган натижага эришамиз”, – деди академия бошлиғи Рустам Хатамов.

Йиғилишда маҳалла ҳудудида энг кўп содир этилаётган жиноятлар, уларнинг барвақт олдини олиш, ижтимоий профилактика самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса жиноят содир этиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар билан манзилли ишлаш, мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Шу куннинг ўзида “Мирзо Улуғбек” маҳалласининг аҳволи ҳам ўрганилди. Ҳудуд фаоллари билан мулоқот чоғида жиноятчиликни жиловлаш билан боғлиқ муаммолар, криминоген омилларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш, маҳаллани “қизил” тоифадан чиқариш масалалари хусусида фикр алмашилди.

Академия бошлиғи сўнгги беш йил мобайнида содир этилган жиноятларга эътибор қаратиб, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда янгича иш услубларини жорий этиш зарурлигини таъкидлади. Маҳаллага бириктирган профессор-ўқитувчиларга “маҳалла еттилиги” тизими ходимларининг иш тажрибасини ошириш, уларга методик ёрдам кўрсатиш, “йўл харита”лари ижросини сифатли таъминлаш юзасидан топшириқлар берди.

Ўрганишлар давомида жорий йил якунига қадар амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Жамшид Холов,

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалладаги криминоген вазият барчани ташвишга солиши керак