Электропоездлар замонавий, экологик тоза, тез, хавфсиз ва иқтисодий жиҳатдан фойда келтирадиган транспорт тури. Шунинг учун ҳам аксарият ривожланган мамлакатлар, жумладан Хитой ва Европа давлатлари тезюрар поездларнинг ривожига катта эътибор қаратмоқда.

Хитойдаги тезюрар поездлар бутун дунёда энг ривожланган ва энг узун темир йўл тизимларидан бири ҳисобланади.  

Маълумотларга кўра, Хитойда биринчи тезюрар поезд 2008 йилда Пекин – Тяньцзинь йўналишида йўлга қўйилган. Ҳозирда  40 000 кмдан ортиқ тезюрар темир йўл мавжуд бўлиб, бу бутун дунёдаги умумий тезюрар йўлларнинг ярмидан кўпини ташкил этади. Лойиҳа давлат томонидан қувватланиб, йил сайин янги йўналишлар очилмоқда.

Тезюрар поездларнинг  хизмат кўрсатиш тезлиги 250–350 км/соатдан  иборат.  Энг юқори синов тезлиги 486 км/соат (Шанхай – Маглев йўналиши) саналади. 

Хитойда тезюрар поездларнинг  “G”, “D” ва  “C”  турлари мавжуд бўлиб,  шундан  энг тез ва нархлари бироз баландлиги билан фарқ қиладиган тури (300–350 км/соат) “G” туридир. “D” поездлар  200–250 км/соат, нархлари ўртача,  “C”  турлари энг паст нархда, шаҳарлараро қисқа масофада ҳаракатланади.

Замонавий вагонларнинг барчаси совутгич тизимига эга,  Wi-Fi бор. Турли йўловчи синфлари биринчи класс, иккинчи класс ҳамда  бизнес класс.  Йўловчилар учун қулай вақт давомида  бир қанча рейслар йўлга қўйилган. Кун давомида бир йўналиш бўйича ўнлаб поездлар ҳаракат қилади. Масалан, Пекин – Шанхай орасида ҳар ярим соатда поезд фаолияти ҳаракатланади.

Поездлар учун чипта харидида муаммо бўлмайди. Чипталарни WeChat, 12306 (расмий сайт/илова), Ctrip (Trip.com (https://trip.com/)) каби платформалар орқали онлайн олиш мумкин. Вокзаллар автомат аппаратлар билан таъминланган. Интернет орқали  харид қилинган  билетни қоғозга чиқариш шарт эмас,  уяли алоқа воситалари орқали   QR-код кўрсатишнинг ўзи кифоя.

Келгусида Хитой – Таиланд ва Хитой – Европа темир йўл лойиҳалари ҳам амалга оширилиши режалаштирилган.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/vYmVX7_FYqg" title="40 ming kmlik mo‘jiza: Xitoy temir yo‘llarining sirlari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Хитой, Сиань

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
40 минг кмлик мўъжиза: Хитой темир йўлларининг сирлари (+видео)