Ўзбекистондаги шиддатли ўзгаришлар эътирофи Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида хорижлик олимлар иштирокида ўтказилган бинар дарслари давомида яна таъкидланди.

Бинар дарслар – қўшма дарсларнинг аҳамиятли томони шундаки, унда бир неча ўқитувчи ва олимлар муайян мавзуни кенг, таҳлилий асосда талабаларга тушунтиради. Куни кеча Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида “Марказий Осиёда ислом цивилизацияси: ўтмиш ва ҳозирги замон” мавзусида VI халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтганди. Унда қатнашиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган хорижлик олимлар иштирокида Академия докторантлари, магистр ва талабалар иштирокида бинар дарслари ҳам ташкил этилди.

Хорижлик олимлар томонидан Академия талабаларига “Тадқиқотларни олиб боришни самарали ташкиллаштиришда илмий марказлар билан ҳамкорликнинг ўрни”, “Марказий Осиё маданиятининг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссаси”, “Абу Райҳон Берунийнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси”, “Қадимги Миср тарихи” ҳамда “Манбашунослик ва тарихшуносликка оид маълумотларини аниқлаш ва улар устида тадқиқот олиб бориш усуллари ҳақида” каби мавзуларда маърузалар ўтилди.

– Икки йил аввал юртингизда қомусий аллома Абу Райҳон Берунийга бағишлаб ўтказилган халқаро конференцияга қатнашиш учун келгандим, – дейди Миср Араб Республикаси Қоҳира университети Шарқ тиллари кафедраси профессори Жалол Саид Ҳафнавий. – Дунё тамаддуни ривожига улкан ҳисса қўшган улуғ алломалар, олим-у фузалолар етишиб чиққан бу заминга яна бир бор ташриф буюрганимдан, анжуманда иштирок этаётганимдан жуда мамнунман. Илмий ишимнинг мавзуси ҳам Ҳиндистонда бобурийлар томонидан илм-маърифат, маданият, ижтимоий соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида бўлган. Бу бўйича тадқиқот олиб бориб билдимки, бобурийларнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси беқиёс. “Бобурнома”ни араб тилига таржима қилганимдан ғурурланаман.

 Қоҳира университети Шарқ тиллари кафедрасига эса биринчилардан бўлиб ўзбек тили мутахассислигини олиб кирганимиздан жуда фахрланаман. Ҳозирда Миср ва Ўзбекистон Президентларининг, умуман мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона ва ижобий алоқалари янги босқичга кўтарилди. Зеро, бу ўлка мутафаккирлари тарихан Миср билан ҳар жабҳада дўстлик, илм-маърифат улашишда пешқадам бўлган. Биргина Аҳмад Фарғоний Нил дарёсидаги сув сатҳини ўлчайдиган Миқёси Нил иншоотини қуришда бошчилик қилган. Ушбу иншоот ўша давр учун жуда катта илмий янгиликка айланиб, минг йиллар давомида халқимиз учун хизмат қилиб келди. Қоҳирада Аҳмад Фарғонийга атаб қурилган ҳайкал ва боғ ҳам мавжуд. Бу ҳам халқларимиз ўртасидаги ўзаро муштараклик, эҳтиромнинг яна бир амалий кўринишидир.

Бинар дарслари давомида Марказий Осиёнинг ислом цивилизацияси ривожидаги тарихий ўрни, минтақа алломаларининг илмий-маънавий меросини ўрганиш борасида олиб бораётган илмий тадқиқотлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

– Марказий Осиё минтақасида азалдан яхши қўшничилик, ҳамжиҳатлик, савдо иқтисодий ва илмий-маданий алоқалар ривожланган, – дейди Саудия Арабистони Ахборот ва араб-рус тадқиқотлари маркази раиси, доктор Мажид Абдулазиз Туркий. – Умуман олганда, Марказий Осиё минтақаси Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган муҳим маданият ўчоғи сифатида халқлар тараққиётида катта ўрин тутган. Мовароуннаҳр заминидан етишиб чиққан алломалар ҳадис, илоҳиёт, география, математика, тиббиёт, умуман, барча соҳаларда ислом цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган. Уларнинг ҳаёт йўллари ва илмий-маънавий меросини ўрганиш, тадқиқ этиш бугунги кунда долзарб мавзуга айланган.

Семинар дарслар давомида бундан уч минг йил муқаддам минтақада илк шаҳарлар ва давлатчиликнинг вужудга келиши бу ҳудудда янги ҳаётий тушунчалар ва фалсафий қарашларнинг, илм-фан, хусусан, тиббиёт ва астрономия, жўғрофия ва математика, геодезия, меъморчилик соҳаларининг, маданий-маърифий ва диний қадриятларнинг жадал тараққий этишига асос яратгани эътироф этилди.

Шунингдек, илм олиш ва унинг фазилатлари, аёлларнинг илм олишида аҳамият бериладиган жиҳатлари ҳақида сўз юритилди. Шу билан бирга, докторантлар ўзлари тадқиқ этаётган диссертация мавзулари юзасидан ҳам маълумот берди. 

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистондаги шиддатли ўзгаришлар эътироф этилди