Ўзбекистондаги ислоҳотлар нафақат иқтисодий юксалиш, балки маънавий – маърифий соҳада ҳам халқаро эътирофга олиб келди. Президент ташаббуси билан 2019 йилда Қўқонда I халқаро ҳунармандчилик фестивали ташкил этилган эди. Шундан буён мамлакатимизда ҳунармандчиликнинг барча соҳалари ривож топди, уста-шогирд анъанаси қўлланиб, ўн минглаб ёшлар авлоддан-авлодга ўтиб келаётган бебаҳо ҳунар сирларини ўзлаштирдилар.

Шу йил 19-21 сентябр кунлари Қўқон дунё ҳунармандлари пойтахтига айланади. Шахар маркази – Ўрда майдонида бош саҳна қурилди ва ҳозир бу ерда бўлиб ўтадиган тантаналарга ҳозирлик кўриляпти. Ўрда атрофида сон-саноқсиз кўргазма павильонлари қуриляпти. Бу ерда дунёнинг тўрт қитъасидан келган ҳунарманд вакиллари ўзларининг ижод намуналарини намойиш этадилар. Фестивалга ҳозирлик қандай бораётгани ҳақида Фарғона вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршид Аҳмедов бизга сўзлаб берди.

–Бу галги халқаро ҳунармандчилик фестивалида 71 та мамлакатнинг уч юздан зиёд тажрибали ҳамда номдор ҳунармандлари иштирок этади. Агар аввалги фестивалларда турли давлатлардаги ҳунармандларга таклифнома жўнатилган бўлса, бу гал берилган эълон асосида улар онлайн тарзда рўйхатдан ўтдилар ҳамда қатнашишларини тасдиқладилар. Бундан ташқари, мамлакатимиз вилоятларидан келиб қатнашадиган ҳунармандлар учун ҳам махсус павильонлар ташкил этдик. Улар ҳам ўз маҳсулотларини намойиш этиш имкониятига эгалар. 

Қўқонда мисгар, кандакор, ёғоч ўймакори, ипакдўз, чилангир, каштачи... борингки, инсон истеъдоди кашф этган ҳунармандчилик маҳсулотларини учратиш мумкин. Кулолчиликка эса алоҳида эътибор қаратилган.

Қўқон фестивали доирасида Риштонда кулоллар форуми ҳам ташкил этилади. Шунингдек, бундан икки йил аввал бўлиб ўтган фестивалдаги тажрибалар, эришилган ютуқлар, таклиф ва мулоҳазаларни жамлаган ва махсус нашр этилган “Ўзбекистон ҳунармандчилиги” китобининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтади. Китобда Ўзбекистон ҳунармандчилигига бўлган хориждаги жуда катта қизиқиш эътиборга олинган. Мазкур китобнинг яна бир аҳамияти шундаки, у юртимиздаги ёш ҳунармандларга муҳим қўлланма бўлади. 

Фестиваль чоғида яна бир янгилик рўй берди. Қўқонда доимий фаолият юритувчи ҳунармандчилик музейи очилади. 

–Халқаро ҳунармандлар ассосиацияси ташаббуси ҳамда республика ҳунармандлар уюшмаси, вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида Қўқонда ҳунармандлик маҳсулотлари музейи очилади. Бу музейга фестиваль иштирокчиларининг розилиги билан уларнинг олти юздан зиёд маҳсулотлари қўйилади. Музей йил давомида доимий фаолият кўрсатувчи саньат маскани мақомига эга бўлади.

Биз суҳбатдошимиздан фестиваль кунлари унинг иштирокчилари учун қандай сайёҳлик имкониятлари яратилганини сўрадик.

–Фестивал иштирокчилари учун Фарғона вилоятининг барча шаҳар ва туманларидаги ҳунармандлик устахоналари, музейлар, тарихий обидалар, зиёратгоҳлар ҳамда дам олиш масканларининг манзили ва жойлашув харитаси тайёрлаб қўйилди. Токи улар исталган пайтда мана шу масканларга боришлари мумкин бўлади. Бунда уларга транспорт воситаси, кузатиб борувчи ва таржимонлар бириктирилади.

–Маълумки, фестивал павилонлари билан танишгани бошқа вилоятлар, қўшни давлатлардан ҳам сайёҳлар келади. Уларни Қўқон ва Риштонда яна нималар кутади?

–Қўқон шаҳридаги Ўрдага туташ иккита кўчада сайилгоҳ ташкил этилди. Унда юзга яқин павильонлар бўлади. Фестиваль иштирокчилари ҳамда юртимизнинг турли вилоятларидан келган меҳмонлар бу кўчада эркин сайр қиладилар, ҳунармандлар маҳсулотлари билан танишадилар ва сотиб олишлари мумкин. Аввалги фестиваллардан фарқли равишда бу гал гастрономик кўча ҳам фаолият юритади. Қўқонга келган меҳмонлар унда миллий таомларимизни тановул қилишлари мумкин. Бундан ташқари, биз этнотуризмга ҳам эътибор қаратдик. Фестиваль кунлари спортнинг камондан отиш, миллий кураш турлари ташкил этилади, цирк ва қўғирчоқ театрлари узлуксиз томошалар кўрсатади. Бир сўз билан айтганда, Қўқон халқаро ҳунармандлар фестивали умумхалқ байрамига айланади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Xb8mJrYjb-M" title="Qo`qon lll xalqaro hunarmandchilik festivali arafasida" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео, сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўқон III халқаро ҳунармандчилик фестивали арафасида (+видео)