Бугунги кунда Ўзбекистон – Хитой муносабатлари янги босқичга кўтарилган ва бу жараён янада жадаллашмоқда. Кўп қиррали бу алоқалар энергетика, транспорт-логистика, соғлиқни сақлаш, таълим, савдо, ижтимоий хавфсизлик ва бошқа муҳим соҳаларни қамраб олган. Жорий йил 2 сентябрь куни Пекин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин бошчилигидаги расмий делегациялар музокаралари ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилди.

Эришилган навбатдаги самарали келишувлар, давлатларимиз ўртасидаги бугунги алоқалар хусусида иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Жасурбек Отаниёзов ЎзАга қуйидагиларни сўзлаб берди.

– Давлатимиз раҳбарининг Хитой Халқ Республикасига қилган бу галги ташрифи тарихий аҳамиятга эга бўлиб, мулоқот савдо-иқтисодий алоқани чуқурлаштиришга ижобий таъсир кўрсатди. Айниқса, инвестицияни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш ҳамда даромаддан олинадиган солиқ икки ёқлама қўлланишига йўл қўймаслик тўғрисидаги битимлар имзолангани, ўзаро савдода энг қулай давлат режими ўрнатилгани айни муддао.

Шу ўринда “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида жуда самарали шериклик йўлга қўйилганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Қатор давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро келишувлар сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш учун зарур ҳуқуқий асос яратди. Икки мамлакат компаниялари иштирокида саноат кооперациясини кенгайтириш, инфратузилмани такомиллаштириш, транспорт, фармацевтика, телекоммуникация соҳаларини ривожлантириш, қўшма юқори технологияли саноат парклари ташкил этиш лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро манфаатга, тенглик ва очиқликка асосланган ҳамкорлик жадал ривожланиши замирида, аввало, икки мамлакат тараққиёт тамойили ва ташқи сиёсат стратегиясидаги ўхшашлик, мақсадлар уйғунлиги мужассам. Мамлакатлар ўтган йиллар давомида алоқаларни янада мустаҳкамлаган ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкор сифатида тараққиёт йўлидан елкама-елка бормоқда. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик жараёнида мамлакатларимиз ҳудудлари ва тадбиркорлари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқалар муҳим аҳамият касб этмоқда. Юқори даражадаги ишонч ва қалин шерикликка асосланган муносабатлар узоқ ўтмишга – Буюк ипак йўли даврига бориб тақалади.

Таъкидлаш жоиз, “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида минтақавий иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар савдо-иқтисодий алоқа кўламини кенгайтирмоқда. Қадим Буюк ипак йўлини қайта тиклашга қаратилган ушбу ғоя тарихан қисқа даврда кўплаб тарафдорларни жалб этган ҳолда, халқаро ҳамкорликнинг янги моделига айланди. Зеро, Марказий Осиё, Европа ва Африка минтақасида жойлашган 70 дан ортиқ мамлакатни боғловчи мавжуд иқтисодий йўлакларни янада такомиллаштириш, янги транспорт ва савдо йўлларини яратишни кўзлаган Хитойнинг мазкур ташаббуси мамлакатимизнинг барча мамлакатлар ва минтақалар билан ўзаро манфаатли, тенг ҳуқуқли ҳамкорликни ривожлантириш мақсадига тўла мос келади.

“Бир макон, бир йўл” ташаббуси айнан минтақавий иқтисодий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, товар, капитал, хизмат ва технологиялар эркин ҳаракатини босқичма-босқич амалга ошириш мақсадида савдо ва инвестиция учун қулай шарт-шароит яратишга кўмаклашиш мақсадини кўзлайди. Шунингдек, кенг кўламли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт ва коммуникация соҳасидаги мавжуд инфратузилмадан самарали фойдаланиш, давлатларнинг транзит салоҳиятини такомиллаштириш ва энергия тизимини ривожлантириш каби долзарб масалалар ечимига қаратилган.

Лойиҳа денгизга тўғридан-тўғри чиқиш йўлига эга давлатлар билан ҳам, қитъа ичкарисида жойлашган мамлакатлар билан ҳам интеграцияни йўлга қўйишни назарда тутади. Ушбу ташаббус 2013 йил сентябрь, октябрь ойларида ХХР раиси Си Цзиньпиннинг Қозоғистон ва Индонезияга ташрифи давомида ХХI асрда Ипак йўли ва Денгиз ипак йўли Иқтисодий маконини қисқача номлаб, “Бир макон, бир йўл” ташкил қилиш учун узоқ муддатли стратегик режа сифатида илк бор илгари сурилди. Ўзбекистон ташаббусни биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватлади.

Хитой бу йўлда олиб бораётган ишлар Ўзбекистон сиёсати билан ҳамоҳанглиги ҳамда кейинги йилларда икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, минтақадаги тинчлик ва барқарорликни таъминлашга йўналтирилган ташаббуслар ҳам эътиборга молик.

Ҳозир Хитой ташаббуси дастлабки қамровидан фарқли равишда анча кенгайди, географик жиҳатдан дунёнинг, деярли, барча минтақаларини қамраб олди. Энг муҳими, тарафдор мамлакатлар минтақавий жиҳатдан ноёб табиий ресурслар, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар, янги инновацион ишланмалар, малакали ишчи кучи ва инсон капитали, технологик имконият борасида юқори салоҳиятга эга.

Сўнгги йилларда темир йўл, денгиз портлари ва рақамли инфратузилмадан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик кенгайди. Савдо-иқтисодий ва молиявий алоқа янада ривожланмоқда. Ушбу жараён самарадорлигини ошириш учун Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Ипак йўли жамғармаси ва маҳаллий валюталардан бошқа кредитлаш механизмлари амалиётга киритилди. Илмий-инновацон, маданий-маърифий соҳаларда ҳам ўзаро алмашинув, фойдали алоқалар шаклланиб, ривожланмоқда.

Икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, технологик ва молиявий-инвестициявий ҳамкорлик жадаллашмоқда. Ўзбекистон жаҳоннинг 200 га яқин мамлакати билан савдо алоқасини йўлга қўйган. 2025 йил январь-июнь ойларида мамлакатимиз умумий ташқи савдо айланмасининг 17,7 фоизи айнан Хитой улушига тўғри келган. 2024 йил товар айирбошлаш қиймати 14 миллиард доллардан ошди, жорий йил бошидан яна 23 фоиз ўсди. Саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб бериш орқали бу кўрсаткични 20 миллиардга етказиш мақсад қилинган.

Давлат раҳбарларининг жорий музокаралари жараёнида “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” стратегик темир йўли қурилишининг амалий босқичи бошлангани мамнуният билан қайд этилди. “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” транспорт йўлаги ишга тушиши, мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик ривожида муҳим аҳамият касб этади. Ушбу лойиҳа минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам бериб, Марказий Осиё давлатлари транспорт йўлакларини диверсификация қилиш ва минтақанинг халқаро транспорт-транзит маркази сифатида рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбари Хитойга расмий ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида ушбу мамлакатнинг қатор етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда энергетика, геология, қишлоқ ва сув хўжалиги, кимё, заргарлик саноати, жамоат транспортини модернизация қилиш, инфратузилмани ривожлантириш ва туризм соҳаларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш истиқболи кўриб чиқилди.

Қайд этиш лозим, Хитой мамлакатимиз иқтисодиётини модернизация ва диверсификация қилиш бўйича дастурларни амалга ошириш, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва саноатнинг экспорт салоҳиятини юксалтиришда фаол иштирок этмоқда. Айни жараёнда Хитойнинг етакчи саноат компаниялари билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли алоқалар, биринчи навбатда юқори технологияга асосланган тармоқларни ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда. Жумладан, мамлакатлар ўртасидаги инвестициявий ҳамкорлик алоқалари ривожланяпти. Натижада инвестиция лойиҳалари портфели 60 миллиард доллардан ошди. 2024 йил умумий қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ 64 лойиҳа ишга туширилди. Мамлакатимиз ҳудудларида қўшма технопарклар ва махсус индустриал зоналар фаолият юритмоқда, BYD электромобиллари ишлаб чиқарилиши кенгаймоқда, маҳаллийлаштириш даражаси ошмоқда.

Энергетика, жумладан қайта тикланадиган энергия, нефть-газ, кимё, енгил саноат, автомобилсозлик, электротехника, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, телекоммуникация, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги каби йўналишларда фаол инвестициявий ҳамкорлик йўлга қўйилган. Миллий иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларида Хитой капитали иштирокидаги қўшма корхоналар тобора кўпаймоқда. Ҳозир мамлакатимизда Хитой капитали иштирокида 3700 дан ортиқ қўшма корхона фаолият юритаётган бўлиб, бу мамлакатимиздаги мавжуд чет эл капитали иштирокидаги барча компаниялар умумий сонининг қарийб 25 фоизини ташкил этади. Инфратузилма, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, “яшил” энергия соҳаларида йирик қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Углеводород хом ашёсини қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича юқори технологик лойиҳаларни мамлакат ичида ва ташқи бозорларда амалга оширишга ихтисослашган дунёнинг энг йирик энергетика компанияларидан бири “China National Petroleum Corporation” (CNPC) ҳисобланади. Ушбу компаниянинг мамлакатимизга киритган тўғридан-тўғри инвестицияси ҳажми 5 миллиард доллардан ошди. Истиқболда мазкур компания билан инвестиция ҳамкорлиги кўламини янада кенгайтириш – ер ости табиий газ сақлаш иншоотлари қуриш, инфратузилмани модернизация қилиш, замонавий метрологик стандарт ҳамда инновацион ечимларни жорий қилиш лойиҳаларини илгари суриш мақсад қилинган.

Мамлакатлар ўртасида савдо, саноат кооперацияси, транспорт-логистика, инновация, яшил ва рақамли иқтисодиёт инфратузилмасини ривожлантириш каби муҳим йўналишларда ҳамкорликни фаоллаштириш савдо-иқтисодий салоҳиятни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтган музокаралари якунида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган кўплаб икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш билан боғлиқ кенг кўламли масалалар, имзоланган ҳужжатлар ва эришилган келишувлар мавжуд алоқаларни янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз.

ЎзА мухбири Гўзал Сатторова ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Хитой: Муштарак мақсадлар йўлидаги ҳамкорлик