Ўтган ойда Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг фармойиш билан Фарғона тумани ҳокими Ҳамидулло Иномовга ҳайфсан жазоси берилди. Хўш, нега туман раҳбарига интизомий жазо чораси кўрилди?

Расмий манбада таъкидланишича, ҳоким Ҳамидулло Иномов туманда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва бошқа долзарб масалалар бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни бажаришда масъулиятсизликка йўл қўйган.  

Хусусан, “Миндонобод” кичик саноат зонасига жойлаштирилган 22 та лойиҳадан бугунги кунга қадар атиги 3 таси ишга туширилиб, қолган 19 та лойиҳа ўз вақтида амалга оширилмаган. Қолаверса, кўп қаватли уйлар атрофи ободонлаштирилмаган.

Аслидачи?

– Кичик саноат зонаси муаммо эмас, имконият майдони, – дейди Фарғона вилоят прокурори ўринбосари Бахтиёржон Бобоқулов вилоят ҳокимининг фармойишини шарҳлар экан. – Азалдан халқ орасида бир гап бор: “Аввал иқтисод, кейин сиёсат”. Шукрки, мамлакат мустақилликка эришгач, эркин иқтисодий сиёсатга устуворлик берилди. Аҳолиси 4 миллиондан зиёд вилоятимиз ҳар жиҳатдан мамлакат миқёсида муносиб ўринга эга бўлди. Жумладан, иқтисодий ривожланиш борасида ҳам.  

Бунинг асосий сабаб ва омилларидан бири Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 июндаги “Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, вилоятимиз шаҳар ва туманларида кичик саноат зоналари жадаллик билан ташкил этилаётганидир.  

Қайд этиш лозимки, кичик саноат зоналари тадбиркорлик субъектлари учун имкониятгина эмас, балки тажриба мактаби ҳамдир.  

Фарғона туманида жойлашган “Миндонобод” кичик саноат зонаси 4 гектардан иборат бўлиб, қиймати 23,5 миллиард сўмлик 22 та лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилди. Бунинг учун ҳудудда муҳандислик-коммуникация тармоқлари йўлга қўйилди. Табиий газ, электр, ичимлик ва оқова сув тармоғи, йўллар, алоқа билан таъминлаш ишлари ҳал этилди.  

Ташаббускор тадбиркорлар саноат зонасига истиқболли ҳисобланган лойиҳаларни жойлаштириш орқали шахсий бизнес ғоясини амалга оширишни ният қилиб, аукцион савдоси орқали ўз бизнес майдонларига эга бўлишди. Аммо мана орадан уч йилдан кўпроқ вақт ўтди ҳамки, мазкур саноат зонасида “ҳаёт қайнамади”. Яъни ерни эгаллагунча бўлган шижоатлар сўнди, бир талай баҳоналар билан лойиҳалар ўлда-жўлда қолиб кетди.

Ҳақиқий тадбиркорларнинг дастлабки вақтлардаги шашти ҳақиқатан ҳам баланд эди. Уларнинг саъй- ҳаракатларини кўриб, яқин ойларда бу ерда замонавий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари фаолият бошлашига шубҳа йўқ эди. Шундай бўлди ҳам. Дастлаб биринчиси маҳсулот ишлаб чиқарди, кейин иккинчиси ва учинчиси. Қисқа давр ичида қиймати 2,8 миллиард сўм бўлган учта лойиҳа ишга тушди. Шу билан “Миндонобод” кичик саноат зонасидаги 19 та лойиҳанинг ному бору, ўзи амалда йўқолди. “Ташаббускорлар” ўзларига тегишли майдонлар атрофини ўраб олиш ва темир дарвоза ўрнатиш билан чекланишди, на янги техникалар олиб келинди, на атроф ҳудуд ободонлаштирилди ва на иш ўрни яратилди.

Ҳудуд токи Президент Администрацияси, вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинмагунга қадар қаровсиз, гўёки ташландиқ ҳолатда қолди. Бугун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган бир пайтда бундай вазиятнинг вужудга келгани ҳақли саволларни туғдиради: хўш, лойиҳа эгалари аслида реал бизнес режага эга бўлганмиди ёки ерни эгаллаб олиш  бош мақсадлари эдими? Бу каби саволларга ойдинлик киритилмоқда.

Агар саноат зонаси  бир фуқаронинг шахсий мулки эмас, давлат томонидан ажратилган имконият эканини инобатга олсак, унда ҳар бир қадам, ҳар бир лойиҳа қатъий назоратда бўлиши кераклиги кундай равшанлашади. Чунки қаердаки масъуллар томонидан ўзибўларчилик ва сусткашликка йўл қўйилса, ўша ерда ривожланиш энг ожиз нуқтага айланади. Худди “Миндонобод” кичик саноат зонасидаги ҳолат каби.  

Ҳудуддаги вазият вилоят прокуратураси назоратига олинганидан сўнг лойиҳаларда силжишлар кузатилмоқда. Жумладан, саноат зонасига туташ бўлган кўп қаватли уйлар атрофида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, 240 туп дарахт кўчати экилди, 1,2 километр ички ҳамда кириш йўллари тўлиқ шағаллаштирилиб, кўча чироқлари ва хавфсизлик учун кузатув камералари ўрнатилди.  

Ўрганишлар давомида тўрт нафар тадбиркорнинг фаолият бошлаши учун тўсиқ бўлаётган муаммолар ҳал этилди.“Агросаноат Фарғона” масъулияти чекланган жамиятига кадастр ҳужжати тайёрлаш ва корхонани табиий газ тармоғига улашда амалий ёрдам кўрсатилди.  

“Фарғона мукаммал таъмир” хусусий корхонасига 12 минг АҚШ долларилик ва “Бек замон гранд” масъулияти чекланган жамиятига 14 минг долларлик ишлаб чиқариш ускуналари олиб келинишида амалий ёрдам кўрсатилди.  

Барча имкониятлари бўлатуриб, давлат раҳбари ва ҳукумат томонидан яратилган шароитлар ва имтиёзларни суиистеъмол қилаётган “Иморат қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамияти раҳбарига нисбатан жарима қўлланилди. 11 та лойиҳа эгаси ер участкасидан ўз вақтида унумли фойдаланиш бўйича тузилган шартномага риоя қилмагани учун уни бекор қилиш бўйича судга даъво аризалар киритилди.

Ҳозир кичик саноат зонасида қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи “Миндонобод зиё нур” масъулияти чекланган жамияти, озуқа емини қайта ишловчи “Муслимбек-Исломбек келажак” оилавий корхонаси, қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Савдо фаровон” масъулияти чекланган жамияти ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб, қадоқлашга мўлжалланган “Носир ота мероси” хусусий корхонаси каби 7 та лойиҳа ишга тушди. Бу объектларда фаол ишлаб чиқариш муҳитини шакллантириш, янги иш ўринларини яратиш, маҳаллий иқтисодиётни рағбатлантириш қатъий назоратга олинди.  

Таъкидлаш лозимки, тадбиркор ўз эгалигидаги ҳудуддан унумли фойдаланиб, вақтини ғанимат билса, аввало шахсий манфаатга эришади, аҳоли даромади ошиши, янги иш ўринлари яратилишига кўмакчи бўлади.

Шуни унутмаслик керак: кичик саноат зоналари юрт тараққиёти учун стратегик аҳамиятга эга майдонлар ҳисобланади. Давлат томонидан яратиб берилган бу имкониятни самарали рўёбга чиқариш, биринчи навбатда, тадбиркорнинг масъулияти ва фидойилигига боғлиқ.

Ҳар қандай ислоҳотнинг самараси унинг амалий ҳаётда қандай жорий этилаётгани билан ўлчанади. Кичик саноат зоналари ҳам айнан шундай ҳақиқий тараққиёт майдонига айланиши керак.  

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нега Фарғона тумани ҳокимига интизомий чора кўрилди?