Афлотун мамлакатда қонунларни ўзгартирадиган икки омилни санаб ўтади. Бири ўша қонунлар муддатининг тугаши бўлса, иккинчиси оммавий бўладиган тўфон ва вабо сингари офатлар. Бу ерда қонун деганда ҳозирги биз тушунган тор доирадаги қонундан кенгроқ маънони, давлатнинг бошқарув тизимини тушуниш керак. Бу, албатта, қонунларга асосланади.

Вабо қандай қилиб давлатларнинг бошқарув тизимини ўзгартириши мумкин дейсизми? Бу давлатнинг касалликка қанчалик тайёр ёки тайёр эмаслигидан, бошлиқларнинг салоҳиятидан келиб чиқади.

Эпидемия касалликларига қарши курашда халқни бундай балолардан ҳимоя қилишга қодир бўлмаган ҳукумат инқирозга учрайди. Аввало, халқнинг ҳукуматдан норозилиги кучайиб борса, касаллик оқибатида келиб чиққан иқтисодий инқироз давлатнинг қулашига сабаб бўлади. Давлат эса яшаб қолиш учун касалликнинг тарқалиб кетишининг олдини олиш, камроқ талафотлар кўриш мақсадида керакли чоралар кўришга мажбур. Акс ҳолда юқорида айтганимиздек, халқ норозилиги кучайиши оқибатида исёнлар келиб чиқиш эҳтимоли юқори. Зеро тарихда бундай ҳолатлар рўй берган. 1892 йилги Тошкентда бўлиб ўтган "Вабо исёни" фикримизнинг исботи бўлиб хизмат қилади. Қўзғолонга шароитнинг етилиши XIX аср иккинчи ярмида Тошкент икки йирик вабо эпидемияси гирдобида қолди. Ҳар иккаласида ҳам минглаб инсонлар ушбу касалликдан вафот этди.

"Тарих ҳақиқатлари" лойиҳасининг бу галги сонида фалсафа фанлари доктори, доцент Дилдора Юсупова билан "Вабо исёни" ёки "Тошотар воқеаси" ҳақида батафсил суҳбатлашдик.

<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/OxJTCh4nwL4" title="Dildora Yusupova: &quot;Vabo isyoni&quot; yoki &quot;Toshotar voqeasi&quot;" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дилдора Юсупова: "Вабо исёни" ёки "Тошотар воқеаси" (+видео)