Мексика ҳукумати Хитой ва бошқа Осиё давлатларидан мамлакатга кириб келадиган автомобилларга 50 фоизлик бож солишни режалаштирмоқда.

Иқтисодиёт вазири Марсело Эбрард айтишича, бу чора 1 400 дан ортиқ маҳсулот турига нисбатан солиқни оширишни кўзда тутган кенг қамровли қонун лойиҳаси доирасида илгари сурилмоқда. Мазкур ташаббус автомашиналардан ташқари пўлат, ўйинчоқ, мотоцикл ва тўқимачилик маҳсулотларига ҳам таъсир кўрсатади.

Хусусан, автомобилга нисбатан қўлланадиган янги қиймат ҳозирги 15-20 фоиздан икки баробар оширилиб, Жаҳон савдо ташкилоти қоидаси бўйича рухсат этилган энг юқори даражага чиқади.

Мексика ХХР автомобилларининг дунёдаги энг йирик харидори ҳисобланади. Демак, ҳукуматнинг асосий даъвоси – арзон импорт оқимидан ҳимояланиш ва ички ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш.

Расмий маълумотга кўра, айни қарор саноат ва ишлаб чиқаришда 325 000 маҳаллий иш ўрнини рағбатлантиришга хизмат қилади. Лойиҳа Вашингтон босими остида илгари сурилаётгани айтиляпти.

Президент Дональд Трамп маъмурияти Чин маҳсулоти Мексика орқали “орқа эшик”дан мамлакат бозорига кириб келишидан хавотирда. Зеро, Мехико АҚШ ва Канада билан тузилган эркин савдо битими доирасида муайян имтиёзга эга.

Лойиҳаси Конгресс томонидан тасдиқланиши керак. Ҳукмрон партиянинг кўпчилик аъзолари айни ташаббусга ижобий қараётгани инобатга олинса, янги қонун қабул қилиниши, деярли, кафолатланган. Қўшича бож эса Мексика истеъмолчилари учун нарх ошишига олиб келади.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мексика Хитой автомобилларига 50 фоиз бож жорий қилмоқчи