Ватанимиз тарихидаги 14 сентябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1540 йил (бундан 485 йил олдин) – Бухоро хонлиги қисқа муддат 3 қисмга бўлинган даврда Самарқандда 1540 йил март–сентябрь ойларида ҳукмронлик қилган Абдуллахон I вафот этди. У Самарқандда Регистон яқинидаги Чиҳил (Чил) Духтарон қабристонида дафн этилган. Унинг вафотидан сўнг Самарқанддаги шайбонийлар тахтига укаси Абдуллатифхон ўтирган.

1702 йил(бундан 323 йил олдин) – Бухорони 1680–1702 йилларда бошқарган аштархоний ҳукмдор Субҳонқулихон (1625–1702) оламдан ўтди. Ҳукмронлиги даврида у марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш учун солиқлар миқдорини ошириб, қўшинни кўпайтирди. Унинг даврида Хива хонлиги яна Бухорога қўшиб олинди ва минтақада ягона ўзбек давлати қарор топди.

Субҳонқулихонҳукмронлиги йилларида, айниқса, тиббиёт илми ва адабиёт ривожланди. Дорушшифода беморларни даволаш билан бир қаторда илмий ишлар ҳам олиб борилган. Субҳонқулихоннинг тиббиётга оид китоблар жамланган нодир кутубхонаси бўлган. У “Субҳоний тиббиёти бўйича даволаш”, “Бахтли соатни аниқлашда ой манзилларининг моҳияти” номли илми нужумга оид рисола ёзган. Ҳукмдор “Нишоний” тахаллуси билан шеърлар битиб, саройда ўтказилган мушоираларда ўзи ҳам шеърлар айтган.

1908 йил(бундан 117 йил олдин) – ортопед-травмотолог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тиббиёт фанлари доктори, профессор Одил Шокиров таваллуд топди (вафоти 1986 йил). У Ўзбекистонда биринчи бўлиб синган суякларни мумиё билан комплекс даволаш усулини амалиётга татбиқ этди.

1914 йил(бундан 111 йил олдин) – “Садои Фаргона” газетасининг шу кунги сонида “Фарғонада банк очмоқ” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Тарихчи Равшан Турсуновнинг ёзишича, мазкур мақола ахборот характерига эга бўлса-да, жадидлар турли даъват, чақириқлар билан чекланиб қолмасдан, мавжуд иқтисодий муаммонларни ечиш учун амалий ҳаракатлар ҳам олиб борганликларини кўрсатади. Ушбу мақолада жадидларнинг деҳқонларни қарздорликдан қутқариш, қишлоқ хўжалигини изчил ривожлантириш мақсадида зироатчиларга кредит берувчи махсус банк очиш ташаббуси билан чиққанлигини кўриш мумкин. 

Улар деҳқонлар фаолиятини молиялаштирувчи бундай банклар очиш учун маҳаллий сармоядорларга бекор турган маблағларини ана шу муассасага қўйишни таклиф қиладилар. Жадидларнинг фикрича, бу биринчидан, мулкдорларнинг бойлиги миқдори янада ошишига ва сақланиб қолишига кафолат бўлса, иккинчидан, агар банкдаги маблағлар факат маҳаллий бойларнинг сармояларидан иборат бўлса, банкнинг эгаси ҳам миллатнинг ўзи бўлади. Учинчидан, деҳқонларга бериладиган кредитлар фоизи кам бўлганлиги учун улар ҳам доимий қарздорликдан қутулиб, ишларини тўғри йўлга қўйиб олишига имкон беради.

Газета муҳарририятининг: “Бул банкани очмоқни хоҳлагувчилар бўлсалар «Садои Фарғона» идорасига мурожаат қилсалар, шундай банкаларни очмоқга даркор бўладурган дастуруламал китобларни кўрсатурмиз. ...Агар Фарғона музофотини кайси шаҳрида жамияти хайрия очмоққа ихтиёр қилгувчилар бўлса, маслаҳатини қилуб, керакли жойдан жавоб сўраб бермоқ мумкиндир”, деб ёзган сўзлари жадидлар деҳқонлар фаолиятини молиялаштиришга ихтисослашган бундай кредит банкларини ташкил қилишнинг назарий дастурини ҳамда амалий режасини пухта ишлаб чиққанлигини билдиради.

1920 йил (бундан 105 йил олдин) – Бухорода Абдулқодир Муҳитдинов раислигида 9 кишидан иборат олий қонун чиқарувчи орган – Бутун Бухоро инқилобий қўмитаси ва Файзулла Хўжаев раислигида 11 кишидан иборат республика ҳукумати – Халқ Нозирлар Шўроси узил-кесил шаклланди. 

1922 йил (бундан 103 йил олдин) – Абдурауф Фитратнинг ташаббуси билан Бухоро республикаси Марказий ижроия қўмитаси Бухоро дорилфунунини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилди.

1931 йил (бундан 94 йил олдин) – кимё фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Нусрат Парпиев таваллуд топди (вафоти 2021 йил). Унинг раҳбарлигида илк бор палладий ва кобальт бирикмаларининг шишга карши фаол таъсир этиши аниқланган.

1935 йил(бундан 90 йил олдин) – Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) педагогика факультети негизида Педагогика институти (ҳозирги Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети) ташкил этилди. Бу даргохда кўплаб илмий йўналишлар ва илмпй мактаблар шаклланди. Ўтган давр ичида мазкур таълим масканида 300 мингдан зиёд илмий-педагог кадрлар тайёрланди. Битирувчилар орасидан Яҳё Ғуломов, Ш.Абдуллаев, З.Нуриддинов, Ҳамид Ғулом, Шухрат, Мирмухсин, Шукрулло, Зулфия, Саид Ахмад, Р.Чориев каби кўплаб фан ва давлат арбоблари, санъат ва адабиёт намоёндаларининг етишиб чиққанлиги алоҳида эътиборга лойиқдир.

Университет ўз тарихи давомида бир қанча номларга эга бўлган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 апрелда қабул қилинган “Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети негизида Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилди. Фармонга асосан университет республикамизда педагог кадрлар тайёрлаш бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланди.

1952 йил (бундан 73 йил олдин) – Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Фанлар академияси Президенти, Олий Мажлис Сенати аъзоси, физика-математика фанлари доктори, академик Шавкат Аюпов таваллуд топди. У 
1996 йилда “Шуҳрат” медали, 2003 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2011 йилда “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” фахрий унвони, 2017 йилда Биринчи даражали Давлат мукофоти, 2021 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони ва “Олтин юлдуз” медали билан мукофотланган. 

1954 йил (бундан 71 йил олдин) – эстрада хонандаси, Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов таваллуд топди. У кенг диапазонли, жозибали овоз соҳиби. Бир неча халқаро эстрада танловлари, жумладан, 1978 йилда Болгариядаги “Олтин Орфей” ғолиби.

1990 йил(бундан 35 йил олдин) – Тошкентда ислом дини арбобларидан Муҳаммад Исо Термизий таваллудига 1200 йил тўлишига бағишланган Бутунжаҳон ислом конференцияси очилди.

1991 йил(бундан 34 йил олдин) – Ўзбекистон Компартиясининг Фавқулодда XXXIIIсъездида Ўзбекистон Компартияси КПСС таркибидан чиққанлиги эълон қилинди. Партиянинг бундан буён фаолият кўрсатмаслиги эътиборга олиниб, ушбу партия ўрнида Халқ демократик партияси тузилгани эълон қилинди.

1995 йил(бундан 30 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент давлат университетининг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент давлат университетига Мирзо Улуғбек номини бериш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. 

2016 йил (бундан 9 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун 4 боб ҳамда 33 моддадан иборат.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида”, “Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини ва «Астрономия ва аэронавтика» боғини ташкил этиш тўғрисида” қарорлари қабул қилинди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Нахичеван битимига қўшилиш тўғрисидаги фармони имзоланди. Шу куннинг ўзидаёқ уни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Кенгаш Котибияти ва депозитарийсига Ўзбекистоннинг Нахичеван битимига қўшилиши тўғрисида ҳужжат юборилди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, ўша йили Ўзбекистон расман Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига Нахичеван битимига қўшилиш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилган эди. Мазкур мурожаат Ташкилотга аъзо барча давлатлар томонидан илиқ қарши олинди. Ғоят қисқа фурсатда – қарийб бир иш кунида ижобий жавоб берилди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Қўқон шаҳрида биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали очилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади. 

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Унна биноан, 26 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланди.

2023 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Миллий педагогика университети 90 ёшда