Президент топшириғи амалда

Жорий йил 10 сентябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказиб, янги режа ва лойиҳалар тақдимоти билан танишди. 

Давлат раҳбари томонидан мазкур лойиҳаларни сифатли амалга оширишга кўмаклашиш, айрим масалаларни зудлик билан ечиш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди. 

Вилоят ҳокимлигида Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров иштирокида ўтказилган йиғилишда Тошкент вилоятининг улкан салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш, янги истиқболли лойиҳаларни рўёбга ошириш механизмлари, шунингдек, Тошкент шаҳри ва вилояти туманларининг ҳамкорликда ишлаб чиқаётган дастлабки таклифлари таҳлилий муҳокама қилинди. 

Қайд этиш жоиз, вилоятда 2 миллиард 500 миллион долларлик  инвестициявий лойиҳалар ишлаб чиқилган. Бунинг натижасида 11 мингдан зиёд аҳоли бандлиги таъминланади, 434 миллион долларлик экспорт қуввати яратилади. Вилоят саноатда ҳам, қишлоқ хўжалигида ҳам энг катта салоҳиятга эга ҳудуд. Асосийси, вилоят юртимиздаги энг йирик истеъмол ва хизматлар бозорини, яъни пойтахтимизни ҳар томондан ўраб туради. Бу  жуда катта имконият. Уни тўлиқ ишга солиб, инвестиция, экспорт ва иш ўрни кўрсаткичларини янада оширишнинг реал имкониятлари мавжуд.

Йиғилишда тадбиркорлик лойиҳаларининг рўёби жараёнида давлат кўмагида транспорт, коммуникация инфратузилмаларини яхшилаш бўйича мутасаддиларга аниқ вазифалар қўйилди. Умуман, барча имкониятларни юзага чиқариб, маҳаллаларни ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш бўйича бир қатор таклиф ва мулоҳазалар баён этилди. 

Шунингдек, Тошкент вилояти ҳудудларини 2025-2027 йилларда жадал ривожлантиришга қаратилган қарорлар ижросини ўз вақтида таъминлаш зарурлиги таъкидланди. 

Жойларда камбағалликни қисқартириш, ишсизликни камайтириш борасида вилоятдаги 883 та маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини яна бир бор танқидий кўриб чиқиш вазифаси қўйилди. 

Йиғилишда сўз олган вилоят ҳокими Зойир Мирзаев кўламли лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага чиқаётган айрим масалалар хусусида ҳаётий мисоллар билан тўхталиб, уларнинг аниқ ечимлари юзасидан республикадан келган мутасаддилар билан фикр алмашди. 

Шу билан бирга, вилоят ишбилармон доира вакилларининг пойтахт тадбиркорлари билан қўшма форумини ташкил этиш, ҳар бир туман ва шаҳарнинг салоҳият ва имкониятлари билан ўзаро яқиндан танишиш учун амалий борди-келдиларни кучайтириш мақсадга мувофиқлиги айтилди. Бу бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Ҳайдаров, шунингдек, Чилонзор, Шайхонтоҳур тумани ҳокимларининг таклифлари тингланди. 

Йиғилишда энергия самарадорлиги, яшил иқтисодиёт тамойиллари асосида ривожланиш истиқболлари, бу борада вилоятда амалга оширилаётган экспериментлар хусусида ҳам маълумотлар берилди. Хусусан, Президентимизнинг 2025 йил 11 мартдаги “Уй-жой ҳамда бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига асосан Чиноз туманидаги тўрт қаватли уйларни иссиқлик энергияси билан барқарор таъминлаш, уларни изоляциялаш лойиҳалари амалга оширилади. 

Бунда бинолар иссиқлик насослари, қуёш панеллари ҳамда ресурс тежамкор автоматлаштирилган фанкойл тизимидан фойдаланиш, уй-жойларни изоляциялаш тадбирлари кўзда тутилган. Ушбу тажриба-синов лойиҳалари учун талаб қилинадиган маблағлар Давлат бюджетидан ажратилади. 

Мулоқот давомида бу ташаббусларнинг аҳамият таҳлил қилинди. 

А. Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудлар ривожланишида янги истиқболли лойиҳаларнинг аҳамияти