Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари, Ўзбекистон спорт ҳаракатининг фидойи намояндаларидан бири Шаҳрулло Маҳмудов 1970 йил 13 сентябрь куни Бухоро вилоятида туғилган.

У узоқ йиллар давомида оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи ҳамда мамлакат оғир атлетика федерацияси бош котиби сифатида самарали фаолият юритиб, миллий спортимиз ривожига катта ҳисса қўшди. Ҳозирги кунда Шаҳрулло Маҳмудов Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари ва Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда.

Халқаро майдонда ҳам у юксак обрўга эга: Ш.Маҳмудов Халқаро оғир атлетика федерацияси ва Осиё оғир атлетика федерацияси ижроия қўмитаси аъзоси ҳисобланади. Шунингдек, у бир неча йиллар давомида Осиё Олимпия кенгаши қарори билан Осиё ўйинларининг оғир атлетика мусобақаларини ташкил этиш комиссиясига раислик қилган.

Шаҳрулло Маҳмудов қўл остида кўплаб юртимиз спортчилари – Руслан Нуруддинов, Акбар Жўраев, Достон Ёқубов, Турсуной Жабборова сингари чемпионлар етишиб чиқди. Уларнинг Рио-2016, Токио-2020 ва Париж-2024 Олимпия ўйинларидаги ютуқларида ҳам мураббий ва раҳбар сифатида Ш.Маҳмудовнинг меҳнати беқиёсдир.

Спорт ва Олимпия ҳаракатини юксалтириш, янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ғалабаларини таъминлашдаги хизматлари учун у бир неча юксак давлат мукофотларига сазовор бўлган. Жумладан, 2002 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» унвони билан, 2016 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени, 2021 йилда эса I даражали "Соғлом авлод учун» ордени билан тақдирланган.

***

PS: Сайтимизда ташкил этилган «Бугун туғилган кун» лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.  
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.  

Телеграм: @UzA_pochta, @U_Qurbonov.

E-mail: почта@uza.uz, uzauz@yandex.ru.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун туғилган кун – Шаҳрулло Маҳмудов