Ватанимиз тарихидаги 13 сентябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1913 йил (бундан 112 йил олдин) – Тошкентдаги “Колизей” театрида Қозон шаҳридан келган актёрлар иштирокида театр кечаси бўлиб, унда “Тенгсизлар”, Фотих Амирхоннинг “Бир соатлик хотун” пьесалари ўйналди. Театр томошалари жуда қизиқарли бўлиб, халқ катта олқишлар билан қарши олган. Бундан тушган фойда хайрия ишларига сарф қилинган.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, “Колизей” лотинча – маҳобатли демакдир. Қадимда Рим шаҳрида қурилган амфитеатр “Колизей” деб аталган. Тошкентнинг Янги шаҳар ҳудудидаги “Колизей” 1903 йилда қурила бошланган, қурилиш 1913 йилгача чўзилиб, у 2000 томошабинга мўлжалланган эди. “Колизей” аввал цирк томошалари учун мўлжалланган, зал саҳнасининг шифти темирдан, гумбаз шаклида ишланган. Дастлаб бу ерда сайёр цирк труппалари томоша кўрсатган, кейинчалик залдан турли театр томошалари учун фойдаланилган. У Тошкент шаҳрининг ўша вақтлардаги энг катта театр-концерт биноси ҳисобланган.

1913 йил (бундан 112 йил олдин) – кимёгар олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Фуат Тожиев таваллуд топди (вафоти 2001 йил). Унинг раҳбарлигида илк бор Ангрен каолинининг технологик хоссалари чуқур ўрганилди ва шу асосда керамик қоришмалар, сирлар, хўжалик ва электротехник чинни, оловбардош ва кислотабардош материаллар олинди.

1921 йил (бундан 104 йил олдин) – истиқлолчилар Ватан озодлиги учун курашаётган Фарғона водийсида болшевикча режим томонидан фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

1923 йил (бундан 102 йил олдин) – Туркистон республикаси Марказий Ижроия Қўмитаси Президиумининг 136-қарорига биноан Туркистон Марказий Ижроия Қўмитаси ҳузуридаги Очарчиликка қарши кураш оқибатларини тугатиш комиссияси ва унинг жойлардаги маҳаллий органлари тугатилди.

1944 йил (бундан 81 йил олдин) – Черкасси вилоятининг Звенигородка раёнидаги Рижановка қишлоғини ва Молдавиянинг бир қанча қишлоқларини озод этишда пулемётдан ўт очиб, душманнинг бир неча ўт очиш нуқтасини ўчирган, 200 дан ортиқ гитлерчини яксон этиб, 22 августдаги жанглардан бирида қаҳрамонларча ҳалок бўлган жондорлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Нарзи Ражабов (1924–1944) га Қаҳрамон унвони берилди.

1978 йил (бундан 47 йил олдин) – Қашқадарё вилоятидаги Муборак тумани ташкил этилди.

1989 йил (бундан 36 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг бадиий ижод соҳасидаги энг олий мукофоти – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти таъсис этилди.

1989 йил (бундан 36 йил олдин) – бастакор, хонанда ва созанда Юнус Ражабий яшаб ижод этган уйда уй-музей очилди. Музейнинг 6 та кўргазма хонаси бўлиб, унинг ҳар бири маълум воқеликни ёритишга багишланган: “Ёшлик ва ўсмирлик даври”, “Меъмориал хона”, “Ўзбек халқ мусиқаси”, “Шашмақом”, “Абадият”, “Мусиқа тинглаш ва фильмлар кўриш” хоналари ва бошқалар. “Тошкент” энциклопедиясида ёзилишича, музейда 6000 мингга яқин экспонат сақланади, шулардан 847 таси музей экспозицияларида кўрсатилган. Экспозицияда Юнус Ражабий ёзган 12 жилдли китоб қўлёзмалари, унга тегишли чолғу созлари (дутор, най, танбур), кийим-бошлари, концерт кийимлари, ўзбек халқ чолғу созлари коллекцияси, ўз оиласи, устозлари, шогирдлари ва сафдошларининг мойбўёқда ишланган портретлари, фотосуратлар бор.

2000 йил (бундан 25 йил олдин) – ЮНЕСКОнинг “Шарқ таронаси” мукофотини таъсис этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ЮНЕСКО ўртасида Шартнома имзоланди.

2007 йил (бундан 18 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфиянинг ҳайкалини ўрнатиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2010 йил (бундан 15 йил олдин) – Самарқандда Мирзо Улуғбек ҳайкали ва музейининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

2016 йил (бундан 9 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер қаърини геологик ўрганиш соҳасидаги тадқиқотларни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “«O‘zbekiston» телерадиоканалининг «Ҳидоят сари» студияси ва Тошкент Ислом университети «Зиё медиа маркази» фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатимиз аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

2023 йил (бундан 2 йил олдин) – “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

2023 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “«Сейсмик хавфсизлик соҳаси аълочиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентдаги “Колизей” театри қачон қурилганини биласизми?