“Sanktpeterburg” нашрида шаҳар губернатори Александр Беглов бошчилигидаги ҳукумат делегациясининг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи кенг ёритилди. Қайд этилишича, сафардан кўзланган мақсад – мамлакатимиз бозорига Санкт-Петербург товарлари етказиб берилиши ҳажмини ошириш.

– Мамлакатларимиз раҳбарияти олдимизга интеграцион алоқани мустаҳкамлаш, ҳамкорликни ривожлантириш, инновацион лойиҳалар амалга ошириш каби муҳим вазифаларни қўйган, – дейди Беглов. – Айни жараёнда савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш устувор ҳисобланади.

Таъкидланганидек, Санкт-Петербург минтақалараро ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим ўрин эгаллайди. Ўзаро товар айирбошлаш 2024 йил рекорд даражада – 19 фоиз ўсиб, 589 миллион долларга етди. Томонларнинг мақсади бу кўрсаткични 1 миллиард долларга етказиш.

Ташриф чоғида металлургия, фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига тегишли 20 дан зиёд қўшма инвестиция лойиҳасини жамлаган Стратегик ҳамкорлик режаси имзоланди.

Беглов Тошкентдаги янги Олимпия шаҳарчасида ҳам меҳмон бўлиб, замонавий спорт иншоотларини кўздан кечирди, Ўзбекистон терма жамоасини халқаро майдондаги йирик ғалабаси билан табриклади. Шунингдек, икки шаҳар дўстлиги, маданий алмашинуви рамзи бўлган Санкт-Петербург квартали барпо этилаётган “Янги Тошкент” лойиҳасига алоҳида эътибор қаратди.

Губернатор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди. Музокара чоғида 23 йирик лойиҳани амалга ошириш механизми ва шерикликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

М.Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия делегациясининг юртимизга ташрифи Санкт-Петербург матбуотида