Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Ёшлар ишлари агентлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда хориждаги ватандошлар ва чет элга ишга бориш истагидаги ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Маълумки, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 30 июндаги ёшлар билан ўтказган очиқ мулоқотида илгари сурилган таклиф ва ташаббуслари доирасида 2025 йилнинг июль–декабрь ойларида соҳалар кесимида ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилиши режалаштирилган эди.
Шунга кўра, ташкил этилган тадбирда масъул раҳбарлар ёшлар билан бевосита мулоқот қилиб, уларнинг таклифлари, ғоялари ва муаммоларини тинглади. Энг муҳими, бу фикрлар асосида амалий ёрдам кўрсатиш чоралари белгилаб борилди.
Жумладан, тадбирда Абдураҳмон Ҳасанов чиқиндиларни қайта ишлаш, яшил иқтисодиёт ва айланма иқтисодиёт бўйича ўз таклифини масъулларга тақдим этди.
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев мазкур таклифни қўллаб-қувватлаб, агентлик ҳузурида яқинда ташкил этиладиган “Яшил ташаббусларни қўллаб-қувватлаш” жамғармаси фаолиятида Абдураҳмон ҳам иштирок этишини таклиф қилди.
Қувончбек Абдураҳмонов эса энг хавфсиз шаҳарлардаги хорижий компаниялар билан ҳамкорлик қилиш борасида таклифини билдирди.
Шунингдек, тадбирда кўплаб ёшларимизнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Уларга масъуллар томонидан ижобий фикрлар билдирилди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/W9CiyCFU-YU?si=R2LH7p8X1sqrFD6E" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Гулноза Бобоева,
Анвархўжа Аҳмедов (монтаж),
ЎзА мухбири