Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг ҳуқуқий ва институционал асослари такомиллаштирилди. Соҳада давлат сиёсати изчиллигини таъминлаш мақсадида коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган давлат дастури қабул қилиниб, очиқ эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхати 35 тадан 40 тага кенгайтирилди.

Агентлик томонидан дастурнинг ижроси доимий мониторинг қилиниб, ҳар чоракда Миллий кенгаш йиғилишларида масъул ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Натижада дастурда белгиланган 9 та йўналишдаги 30 та банддан иборат вазифа ва топшириқларнинг ижроси тўлиқ таъминланди.

2024 йилда коррупцияга қарши курашиш бўйича превентив механизмларни янада кенг жорий этиш, коррупциянинг оқибатлари билан эмас, унинг олдини олишга қаратилган ишларни кучайтириш йўналишида муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан, ўтган йилда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлашга қаратилган 8 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди.  

Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш механизмлари ишлаб чиқилиб, қонун билан тартибга солинди. Агентлик томонидан вазирлик ва идораларнинг 327 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилди.

Бугунги кунда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматлари сони 710 тадан ошди.

Қўмита йиғилишида давлатимиз раҳбарининг шу йил 5 март куни ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишидаги нутқида белгиланган устувор вазифалар ижроси юзасидан Агентлик томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Депутатлар томонидан Коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилган ижобий ишлар билан бирга, ушбу соҳада тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар ва эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар мавжудлиги қайд этилди. Хусусан, ташкилотларнинг коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятида манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ омиллар тўлиқ бартараф этилмагани танқид остига олинди.

Муҳокамалар давомида Агентлик томонидан коррупцияга оид, биринчи навбатда, бюджет маблағларининг сарфланиши, давлат активларининг реализация қилиниши, инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши билан боғлиқ материалларни ўрганиш, мансабдор шахсларнинг қарорлари қонунийлиги юзасидан ўтказилаётган назорат самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза дастлабки тарзда кўриб чиқилди