Ватанимиз тарихидаги 12 сентябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1533 йил (бундан 492 йил олдин) – туркий анъанага биноан султонлар ичида энг ёши улуғи сифатида Убайдуллоҳ султон шайбонийларнинг бош хони бўлди. Бироқ Кўчкунчихон авлодидан бўлган Абдуллатифхон Убайдуллоҳхонни пойтахт шаҳар Самарқандга киритмайди. Убайдуллоҳхон пойтахтни Бухорога кўчиришга мажбур бўлади ва унинг номига хутба ҳам шу ерда ўқилади. Шундан кейин Шайбонийлар давлати Бухоро хонлиги номи билан юритила бошланди. Убайдуллоҳхон ҳукмронлиги даврида Бухоронинг марказ сифатидаги нуфузи ошди. Шу жумладан, бутун Мовароуннаҳр ўлкаси бўйлаб хутба ва танга унинг номи билан зийнат топди. Убайдуллоҳхон замонида Мовароуннаҳр, айникса, Бухоро ниҳоятда ободончиликка ва фаровонликка эришди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Убайдуллоҳхон – Муҳаммад Шайбонийхоннинг жияни, Маҳмуд Султоннинг ўғли. Отасининг илтимосига кўра, унга Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор ўз исмини берган (Бобурга ҳам Заҳириддин Муҳаммад исмини айнан Ҳожа Убайдуллоҳ Аҳрор қўйган эди). Бухорода Мир Араб номи билан машҳур бўлган давлат арбоби ва саркарда амир Абдулла Яманий унга ҳарбий санъатдан сабоқ берган. Убайдуллоҳхон “Убайдий”, “Қул Убайдий”, “Убайдуллоҳ” тахаллуслари билан ўзбек, форс ва араб тилларида ижод қилган.

1858 йил (бундан 167 йил олдин) – Бухоро амири Насруллонинг Мирзо Убайд мирохур номли элчиси Хива хони Саид Муҳаммадхон саройига ташриф буюрди. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Бухорода мирохур мансаби эгаси амир отларига ем, хашак, сомон ва беда етказиб берувчи амалдор бўлган. Ҳарбий ҳаракатлар чоғида унинг роли баланд ҳисобланган.

1875 йил (бундан 150 йил олдин) – Туркистон генерал-губернатори Константин фон Кауфман Россия империяси Ҳарбий вазири Дмитрий Милютинга Марғилонга келиб, шаҳар вакилларини қабул қилганлиги ва Марғилонга 125 минг тилло, яъни энг арзон нарх бўйича 500 минг рубль (1 тилло – 4 рубль) товон солганлиги ҳақида хат юборди. Мазкур товон пули солинишига Пўлатхон қўзғолони раҳбарларидан бири бўлган Абдураҳмон Офтобачи 10 минг кишилик қўшинбилан Марғилон ёнида 10 кун тургани баҳона бўлди. Кауфман марғилонликлардан Абдураҳмон Офтобачини ушлаб русларга топширишни талаб қилди. Марғилонликлар буни бажармадилар ва Абдураҳмон Офтобачи руслар билан жанг қилмасдан чекинди.

1912 йил (бундан 113 йил олдин) – “Турон” газетасининг шу кунги сонида “Талабамиз ва ислоҳот” сарлавҳали мақола чоп этилди. Унда: “Бухорода ислоҳ қилинадиган жиҳатлар кўп, мана шу нарсаларга ҳукумати жамиланинг ҳамда ватандошларимизнинг назари диққатларини қаратиш “Турон”нинг муқаддас вазифаларидан саналади”, дейилган. “Шубҳасизки, – дейилади унда, ислоҳ қилиниши лозим бўлган жиҳатларнинг бири – мадрасалар ислоҳидир, дарс жадвалларининг танзимидир. Бу ҳакда биз умумий тарзда ёздик, очиқ бир суратда баҳс қилмадик”. 

1920 йил (бундан 105 йил олдин) – Бухоро ҳукумати томонидан Маориф халқ нозирлиги қошида Вақф бошқармаси ташкил қилинди. Жойларда маориф бўлимлари қошида вақф шўъбалари очилди. Вақф бошқармаси бошлиғи лавозимига ўша куни Муҳитдин Рафоат тайинланди. Бу пайтда Тошкентдан Бухорога келган Мунавварқори ҳам Вақф бошқармасида фаолият кўрсатди. 

1937 йил (бундан 83 йил олдин) – СССР Ички ишлар халқ комиссарлигининг 1937 йилдаги 447-сонли қарори асосида Ўзбекистон ССР Ички ишлар халқ комиссарлиги “учлиги” (“тройкаси”)нинг йиғилиши бўлиб ўтди. 9-сонли баённома асосида шу куни 117 киши отувга ҳукм қилинди. Маълумот ўрнида қайд этиш керакки, 1937–1953 йилларда Ўзбекистондаги “учлик” томонидан 100 мингдан ортиқ киши қатағон қилинди, улардан 15 минг нафари отиб ташланди.

1943 йил (бундан 82 йил олдин) – нарпайлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Қудрат Суюнов (1919–1943) Чернигов вилоятининг Короп туманидаги Оболонье кишлоғи яқинида Десна дарёсининг ўнг соҳилида плацдармни кенгайтириш учун бўлган жангда душман амбразурасини кўкраги билан тўсиб, қахрамонларча ҳалок бўлди. 1943 йил 16 ноябрда унга Қаҳрамон унвони берилди.

1950 йил (бундан 75 йил олдин) – шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Шавкат Раҳмон таваллуд топди (вафоти 1996 йил). У ўзбек шеъриятини XX аср испан шоирларининг бадиий тажрибаси билан бойитди.

1990 йил (бундан 35 йил олдин) – Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ташкил этилди. Касаба уюшмаларининг бош вазифаси ўз аъзоларининг меҳнат, ижтимоий, иқтисодий, маънавий, интеллектуал ҳукуқ ва манфаатларини муҳофаза қилишда ҳаракат бирлигини амалга оширишдан иборат.

1992 йил (бундан 33 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика “Маҳалла” хайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

1997 йил (бундан 28 йил олдин) – Ўзбекистон Судялари ассоциацияси ташкил этилди.

2000 йил (бундан 25 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Техник шиша тола ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2003 йил (бундан 22 йил олдин) – Нукус шаҳрининг 70 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. 

2006 йил (бундан 19 йил олдин) – “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Унга мувофиқ ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари куни этиб белгиланди. 

2008 йил (бундан 17 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Музейлар тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Ушбу қонуннинг мақсади музейларнннг ташкил элилиши ва фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2008 йил (бундан 17 йил олдин) – Озарбайжоннинг пойтахти Боку шаҳрининг Озодлик майдонида Алишер Навоий ҳайкали очилди. Ушбу санъат асари ҳайкалтарош Равшан Миртожиев томонидан яратилган. 

Бокуда Навоий ҳайкали қад ростлаганидан бир йил ўтиб, Озарбайжонда буюк мутафаккирнинг ижодини ўрганишга бағишланган мақолалар тўплами ҳам чоп этилди. Филология фанлари номзоди Олмос Улвий хоним тўплаб нашрга тайёрлаган бу китоб “Алишер Навоий Озарбайжон адабиётшунослигида” деб номланган бўлиб, унда 1907 – 2008 йиллар орасида Озарбайжон матбуотида эълон қилинган мақолалар жамланган бўлиб, бу китобнинг нашр этилиши то шу кунгача қардошларимиз хотирида буюк шоир яшаб ва яшнаб келаётганлигининг яна бир исботидир.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Озарбайжонда асрлар давомида Навоий шеърлари Фузулий (1498–1556) шеърлари билан бирга адабий мажлислар дастуридан ўрин олган. “Байтус сафо”, “Мажолиси унс”, “Мажолиси фаромушон” деб номланувчи йиғинларда мусиқа чалиниб, Навоий асарлари ўқилган, тарғиб этилган. 

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин)Ўзбекистон Республикаси Маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот маркази Уставига (Рим, 2013 йил 29 ноябрь) қўшилди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озарбайжондаги адабий мажлисларда Навоий асарлари ҳам ўқилганми?