-

ЎзА танқидидан сўнг

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Фаровон маҳалласига қарашли Кўлқамиш қишлоғи аҳолисининг мурожаатига асосан 2024 йил май ойида сайтимизда “Кўлқамишга кўприк керак, ўртоқ масъуллар!” сарлавҳали танқидий мақола бергандик. Унда қишлоқнинг ўртасидан оқиб ўтувчи Катта Ўра дарёси ва унга омонатгина қўйилган қўлбола ёғоч кўприк, дарёда сув кўпайган маҳалда ундан ўтиш хавфлилиги, баъзан ёғоч кўприкни сув олиб кетган ҳолатлар кузатилгани, кўприкнинг омонатлиги, айниқса, мактаб ўқувчиларининг ўтиб қайтиши учун кўплаб ноқулайликлар туғдираётгани ҳақида ҳикоя қилгандик.

[gallery-25262]

Ушбу масала юзасидан туман ҳокимлиги масъулларининг ҳам фикрлари олинган ва улар дастур асосида кўприк қуриб берилиши ҳақида ваъда берган эди. 

Орадан бир йилга яқин вақт ўтгач яна мавзуга қайтишга мажбур бўлдик. Боиси муаммонинг ечими бўйича ҳеч қандай ишлар бўлмаганди. Мавзуга қайтиб, 2025 йилнинг февраль ойида сайтимизда “Кўприк муаммоси ҳамон ҳал этилмаган” сарлавҳали иккинчи танқидий мақолани бердик. 

Мақола юзасидан ўрганишларни олиб борар эканмиз, бу гал туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича янги тайинланган ўринбосари Олломурод Бойтўраев манзилга етиб келди. Масалани ўз кўзлари билан кўрди ва қишлоқ аҳлининг олдида ички имкониятлардан фойдаланган ҳолда иккинчи ёки учинчи чоракларда кўприк қуриб беришни ваъда қилди.

Табиийки, ўшанда биз ҳам, фуқаролар ҳам бу гапга ишонмадик, лекин янги ўринбосарнинг қатъий оҳангда айтган гапларига умид боғлагандик. 

Адашмаган эканмиз. Туман ҳокимлиги ваъдасида турди. Ҳашар йўли билан бўлсада, маҳалла аҳолиси ва ўқувчиларнинг дарёдан ўтиб қайтиши учун мустаҳкам осма кўприк қуриб беришди.

Мурожаатчилар қувончига шерик бўлишимиз учун бизни ҳам кўприкнинг очилиш маросимига таклиф қилишди. Ваъдага мувофиқ манзилга етиб бордик.

Катта Ўра дарёси айни пайтда анчагина сокинлашган. Сувлари камайган. Лекин баҳор ойларида унинг узани 80-90 метргача энликда тўлиб оқади. Биринчи гал келганда бунга шахсан гувоҳ бўлганмиз. 

Илк бор келганимизда ўқитувчиси ҳамроҳлигида юз-кўзларида қўрқув ва хавотир яққол кўринган ҳолда қўлбола ёғоч кўприкдан амаллаб ўтган бошланғич синф ўқувчилари бугун эмин- эркин юзларида табассум билан кўприкдан ўтишмоқда.

– Халқимизнинг асрий орзуларидан бири эди бу кўприк масаласи, – дейди 49-мактаб директори Абдуқаҳҳор Холматов. – Ёғингарчилик бўлди дегунча дарёга навбатчи ўқитувчи қўяр эдик. Мана туман ҳокимимиз ташаббуси билан замонавий кўприк қуриб берилди. Бу хайрли ишдан аввало биз педагоглар жуда хурсанд бўлдик. Мана шундай халқни ўйлаб олиб бораётган ислоҳотлар учун Юртбошимиздан миннатдормиз. Энди ёғин-сочинли кунларда фарзандларимиз қийналмайди. Мана шу кўприк халқимизнинг яхши кунларига хизмат қилади, деган умиддамиз. 

Айтиш жоизки, Кўлқамиш қишлоғи туманнинг энг олис ҳудудларидан саналади. Узоқ йиллардан буён муаммо бўлиб келаётган кўприк масаласи ҳал бўлганидан аҳоли ҳам жуда мамнун. Буни уларнинг юз-кўзидан англаш қийин эмасди. 

– Юртимизда Президентимиз бошчилигида катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда, – дейди Абдураҳмон бобо Ясанов. – Жумладан, бизнинг Кўлқамиш қишлоғида ҳам кўприк қурилди. Дарёнинг икки томонида ҳам аҳоли яшайди. Беморчилик бўлади, тўй- маърака дегандай, айниқса, биз кексалар қийналардик. Мана орзуларимиз рўёбга чиқди. Қўлларимиз доим дуода. Бу хайрли ишнинг бошида турганларга минг раҳмат. Тинчлигимизга кўз тегмасин. 

Кўприкнинг очилиш маросими ҳақиқий байрам тусини олди. Қурилиш ишларида жонбозлик кўрсатган ҳашарчилар туман ҳокимлиги томонидан тақдирланди. Кексалар юртимиз тинчлиги, ободлиги, турмушимиз фаровонлигини тилаб дуо қилишди. 

– Муҳтарам Президентимиз олиб бораётган сиёсатнинг тумандаги намунаси сифатида Кўлқамиш қишлоғидаги қўлбола кўприк ўрнига замонавий кўприк барпо этдик, – дейди туман ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари Олломурод Бойтўраев. – Бунда туман маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 200 миллион сўмга яқин маблағ сарфланди. Кўприкнинг узунлиги 115 метрни ташкил қилади. Бу борада туманимиздаги мавжуд кўприк қурилишига эҳтиёжи бор маҳаллаларда ҳам ишлар босқичма-босқич давом эттирилади. 

Албатта, танқидимизни тўғри қабул қилиб, аҳолининг узоқ йиллик муаммосига барҳам бергани учун биз ҳам Деҳқонобод туман ҳокимлигига алоҳида ташаккуримизни билдирамиз. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ItLpRAI_auM" title="Ko`lqamishning ko`prik muammosi hal etildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (видео, сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кўлқамишнинг кўприк муаммоси ҳал этилди (+видео)