Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида ўтаётган кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 8 та медалга сазовор бўлди.

Жумладан, мусобақанинг -40 кг. вазнида Дилафрўз Болтабоева финал беллашувида бошқа бир дзюдочимиз Моҳинур Оллобергановани енгиб, олтин медалга эга чиқди. Моҳинур эса кумуш медаль билан тақдирланди. 

Вазни -48 кг. бўлган Наргиза Дўстмаматова барча рақибларини таслим этган ҳолда термамиз ҳисобига иккинчи олтинни келтирди. Шунингдек, Муҳаммадкарим Носиров (-60 кг) ва Санжарбек Ашуров (-66 кг) ўз вазнларида мусобақа ғолибига айланди.

Илк кунги беллашувларда Нигина Умрзоқова кумуш, Муҳаммадкарим Шодмонов ва Абубакр Сатторов бронза медали билан тақдирланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдочиларимиз Осиё чемпионатини 8 та медаль билан бошлади