Мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги юмушлар ҳамма жойда ҳам рисоладагидек олиб борилмоқдами?

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Бухоро вилоят бошқармасидан олинган маълумотга кўра, вилоятда 2024 йил куз мавсумида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида қарийб 7 миллион 188 минг дона кўчат экилган. Ўрмон хўжаликлари, кўчатчилик йўналишидаги фермер ва деҳқон хўжаликлари, аҳоли томорқалари ва кўчатчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан 9 миллиондан ортиқ кўчат жойларга етказиб берилган. 

Вилоятда 2025 йил баҳор мавсумида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида қарийб 10 миллион 966 минг дона ҳар хил турдаги кўчатлар экилган ва маълумотлар “Yashilmakon.eco” платформасига киритилган. 

Дарахт ва бута кўчатлари фермер хўжаликлари дала четларига, аҳоли томорқаларига, ободонлаштириш бошқармалари ҳудудларига, ўрмон фонди ерларига, автомобиль ва темир йўл ёқаларига, дарёлар, каналлар, ариқлар ва зовурлар бўйларига, саноат корхоналари, мактабгача ва мактаб таълими муассасалари, олий ўқув юртлари, соғлиқни сақлаш объектлари, идоралар ва корхоналар ҳудудларига экилган. 

Вилоятнинг суғориш тизими мавжуд бўлмаган ҳудудларида 6 та тик қудуқ қазилиб, суғориш тизимлари йўлга қўйилди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида кўчат экиш бўйича назорат тадбирларини сифатли олиб бориш мақсадида жалб қилинган ходимларга планшетлар ва влагомер қурилмалари берилди. Шунингдек, Бухоро вилоятида чўлланиш, қурғоқчилик, чанг-қум бўронлари ва ҳароратнинг кўтарилиши олдини олиш учун Когон туманида 20 минг ва Бухоро туманида 7 минг гектар ўрмон фонди ер майдонларига кичик авиация ёрдамида чўл ўсимлиги уруғидан экилиб, “яшил қопламалар” барпо қилинди. 

Аммо, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ижросини вилоят миқёсида таъминлашда айрим камчилик ва нуқсонлар борки, келгусида уларга йўл қўймаслик чоралари кўрилиши зарур. Жумладан, Когон туманидаги “Ҳукуматобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритувчи “Ғаниев Кенжа” фермер-хўжалигига берилган ўн минг туп тут кўчати суғориш тизими мавжуд бўлмаган жойларга экилган. 

Лойиҳа доирасида экилган кўчатларнинг 2895 таси етарли агротехник талабларга риоя қилинмаганлиги оқибатида қуриб қолган. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг туман (шаҳар) инспекторлари томонидан ушбу ҳолатлар юзасидан юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан 26 та маъмурий баённома расмийлаштирилган бўлса-да, бундай салбий ҳолатнинг келгусида такрорланмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди. 

2025 йил баҳор мавсумида экилган кўчатларга етарлича ишлов берилмаслик ҳолатлари ҳам аниқланган. Жумладан, агротехник талабларга риоя қилинмаганлиги оқибатида 1856 та кўчатнинг нобуд бўлишига йўл қўйилган. Тўғри, ўз фаолиятига эътиборсизлик билан ёндашган 59 нафар мансабдор шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-модда 3-қисми билан 225 миллион 245 минг сўм жарима қўлланилган. Лекин бу билан камчиликлар тўлиқ бартараф этилишига эришилмаган. 

[gallery-25244]

Мухтасар айтганда, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг ўз вақтидаги ижроси нафақат маҳалла фаолларига, балки корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мутасаддилари зиммасига ҳам алоҳида масъулият юклайди. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Яшил макон”: 4 минг 750 тадан ортиқ кўчат қуриб қолди