Пойтахтимиздаги “STAR SNOOKER” бильярд клубида Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларининг бильярд спорт усталари иштирокида ўтган “МДҲ-2025 кубоги” рейтинг турнири якунланди.
МДҲ давлатларининг 121 нафар бильярдчилари иштирокида кечган қизиқарли беллашувларда қозоғистонлик Алибек Омаров финалда туркманистонлик Аннамамед Аннамамедовни 5:4 ҳисобида мағлуб этиб, ғолибликни қўлга киритди. Туркманистонлик бильярд спорт устаси Аннамамедов эса 2-ўрин билан кифояланди.

Жаҳон чемпионлари, халқаро турнирларнинг ғолиб ва совриндорлари иштирок этган нуфузли мусобақада 3-ўрин ҳамюртимиз Нодирбек Мирзаев ва қирғизистонлик Акжолтой Турганбаевга насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон бильярд спорт федерацияси ва ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Т.Рўзиев, ЎзА