Шу кунларда пойтахтимиздаги “ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуаси стадионида мамлакатимиз спорт журналистикаси ривожига беқиёс ҳисса қўшган, ўзбек футбол шарҳловчилик мактабининг асосчиларидан бири Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Ахбор Имомхўжаев хотирасига бағишланган анъанавий футбол турнири бўлиб ўтмоқда.
Учинчи бор ташкил этилаётган турнирнинг бу йилги баҳсларида 6 та жамоа 2 та гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Кеча ҳар икки гуруҳдаги дастлабки ўйинларда ўзига хос натижалар қайд этилди.
Хусусан, “А” гуруҳидан жой олган Ўзбекистон футзал федерацияси жамоаси мазкур турнирнинг икки карра ғолиби Ўзбекистон футбол ассоциацияси жамоасини 4:2 ҳисобида доғда қолдирган бўлса, “Пахтакор” жамоаси “Марказий сектор” жамоасини 8:3 ҳисобида енгди. Спорт-ТВ жамоаси эса “Сулола” вакилларига 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Турнирнинг 2-тур учрашувлари 17 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Т.Рўзиев,
ЎзА