Марказий Осиёда биринчи бўлиб “Сув ва соғлиқ” протоколига қўшилган Ўзбекистон айни пайтда ўз олдига катта мақсад қўйди. Энди мамлакатда сув таъминоти, санитария ва соғлиқни сақлаш соҳаларида аниқ мақсадли кўрсаткичлар белгиланади.

Бугун пойтахтда ўтказилган  йирик техник семинар мазкур жараённинг биринчи қадами, десак тўғри бўлади.  

Тадбир Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (СДC) молиявий кўмагида, 2023–2026 йилларга мўлжалланган “Иқлим ўзгариши шароитида Ўзбекистонда сув таъминоти, санитария ва сув ресурсларини ҳимоя қилишни мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

 Унда вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлар, нодавлат сектор ва илмий доиралар вакиллари иштирок этишди ва Ўзбекистоннинг сув ресурслари, санитария, гигиена ва соғлиқни сақлашдаги муаммолари ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ислоҳотлар юзасидан фикр алмашинилди.  
 
 Маълумки, Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб “Сув ва соғлиқ масалалари бўйича Протокол”га қўшилган давлатдир. Бу халқаро ҳуқуқий ҳужжат сув ресурсларини барқарор бошқариш ва сув билан боғлиқ касалликларнинг олдини олишга қаратилган бўлиб, БМТ Европа иқтисодий комиссияси ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (Европа бюроси) томонидан қўшма тарзда амалга оширилади. 
 
 Семинар очилишида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков,  БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабине Маҳл ҳамда Швейцария элчихонаси вакили Шоҳруҳ Авазов кириш сўзлари билан чиқиш қилдилар. Улар сув таъминоти ва гигиенани яхшилаш Ўзбекистон учун нафақат ижтимоий, балки иқтисодий барқарорлик омили эканини таъкидладилар. 
 
Дастлаб халқаро экспертлар Протоколнинг мазмуни, ҳуқуқий мажбуриятлари ҳамда ундаги 6-модда доирасида белгиланган мақсадли соҳаларни таништириб ўтдилар. 

Шундан сўнг, миллий экспертлар — Ольга Миршина ва Зулфия Яруллина Ўзбекистонда сув, санитария ва соғлиқни сақлаш бўйича амалга оширилган бошланғич ҳолат таҳлилини тақдим этдилар. 

Таҳлил натижаларига кўра, аҳолининг хавфсиз ичимлик суви ва санитария хизматларига кириш имконияти ҳамон чекланган. Иқлим ўзгариши оқибатида юзага келаётган қурғоқчилик ва тошқинлар эса мавжуд инфратузилмага қўшимча хавф туғдирмоқда. Шу сабабли, иштирокчилар Ўзбекистон учун кўп секторли ва аниқ мақсадли кўрсаткичлар ишлаб чиқиш зарурлигини қайд этдилар. 
 
 Семинар давомида гуруҳларга бўлинган ҳолда иштирокчилар устувор йўналишлар бўйича таклифларни ишлаб чиқдилар. Беларус вакили Елена Драздова эса ўз мамлакатининг тажрибасини ўртоқлашиб, кўп томонлама мувофиқлаштириш механизмлари самарадорлигини таъкидлади. 
Якунда, иштирокчилар Ўзбекистонда Протокол бўйича миллий кўрсаткичларни белгилаш жараёнини босқичма-босқич амалга ошириш юзасидан келишиб олдилар. Бу йўлда барча манфаатдор томонларнинг ҳамкорлиги ва маслаҳатлашувлари муҳим экани қайд этилди. 

<iframe width="640" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/F-6Hnn5vd1k?si=m_HKYZCo5JI7Jeek" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Эшмирзаева, Д.Якубов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда сув, санитария ва соғлиқ бўйича миллий кўрсаткичлар ишлаб чиқилмоқда (+Видео)