Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ҳокимликларнинг 61 та ваколати ўтказилмоқда. Жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига қабул қилинган қонун ҳужжатлари, дастурлар ижросини таъминлаш, ижро билан боғлиқ бошқа вазифа ва функцияларни ўтказиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, маҳаллий Кенгаш раиси ва ҳоким лавозимлари бир-биридан ажратилгани сабабли амалдаги 9 та кодекс ва 69 та қонунларда назарда тутилган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг вазифа ва функциялари “Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким” тамойили асосида вакиллик ва ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасида қайта тақсимланяпти.

Бу ҳақда парламент қуйи палатасининг мажлисида кўриб чиқилган маҳаллий Кенгашларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги ролини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасининг муҳокамаларида айтиб ўтилди.  

Депутат Руслан Собировнинг қайд этганидек, депутатлар таклифи билан маҳаллий даражада ботаника ва дам олиш боғларини ташкил қилиш ҳамда ҳудудий дастурларни тасдиқлаш ва ижросини назорат қилиш ваколатлари маҳаллий Кенгашларга ўтказиляпти. Қонун лойиҳасида назарда тутилаётган нормалар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга оид долзарб масалаларни ҳал қилиш бўйича ваколатлари янада кенгайишига хизмат қилади.  

Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси иккинчи ва учинчи ўқишларда қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳокимликларнинг 61 та ваколати маҳаллий Кенгашларга ўтказилмоқда