Бекобод юртимизнинг хушманзара жойи. Атрофи тоғлар билан ўралган, ҳавоси тоза, одамлари меҳнаткаш.

Зулфия Абдураимова ана шу меҳнаткаш элнинг танти фарзанди. Аёл бўлишига қарамай 30 йиллик деҳқончилик ҳадисини олиб, бугун ҳудудда биринчилардан пахта теримига киришди. Ўз вақтида бажарилган агротехник тадбирлар, пахтанинг хориж нави, қолаверса тошлоқ тупроқ ўз самарасини берди. Бугун даласида пахта қийғос очилган, шу маҳалланинг меҳнаткашлари учун бу қувончли хабар ва рисқ-насиба. Ҳосил чўғи баландлиги боис ҳар теримчилар кунига 100-150 килограммдан пахта топшириб, шу ернинг ўзида килограммига 2 минг сўмдан пулини санаб олмоқдалар. Албатта бу мавсумий иш, лекин ҳар куни оилалари билан уйлари атрофида меҳнат қилиб, бир мавсумда одам бошига 8-10 миллион сўм даромад топиш ёмон натижа эмас. 

Зулфия опа жорий мавсумда 30 гектарлик пахта даласига Хитой ғўза навини жойлаштириб, адашмади. Аввало, ҳар йили қийнаб келган кўсак қуртидан қутилди, биотехнологияларга кўпроқ урғу берди. Қўл меҳнати камайди, фермер даромади ошди. Ён-атрофдаги маҳалланинг 100 нафар фуқароси мавсумий иш билан банд бўлди. Ишчилар кунига ўртача 300 минг сўмдан даромад топишмоқда.

Тошкент вилоятида эрта баҳорда жами 72 минг гектардан зиёд майдонда истиқболли, ҳосилдорлиги юқори бўлган маҳаллий ва хорижий ғўза уруғлари қадалган. Бугун улар бирин-кетин теримга тайёр бўлмоқда. Биргина Бекобод туманига бу йил 11та юқори унумдор пахта териш комбайнлари келтирилди.

Ишчи кучи етишмаган жойларда машина теримига кўпроқ урғу берилади. Мақсад деҳқонларимизнинг меҳнатини юзага чиқариб, ёғингарчиликлар олдидан пахтани юқори навларда қабул қилиш,
фермерларимизнинг даромадларини кўпайтиришдир. 

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/EMM8Skas-zc" title="Bekobodda birinchi terim boshlandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Нишонбой Абдувойитов,

 Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бекободда биринчи терим бошланди (+видео)