Ҳуқуқий муносабат

Бу ҳолатда курьернинг қандай ҳуқуқий мақомда ишлаётгани муҳим роль ўйнайди. Чунки қонуний ҳимоя даражаси айнан шунга боғлиқ.

Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Имомали Туев бу бўйича қуйидагича тушунтириш берди:

–Бу ҳолатда агар курьер расмий равишда компания билан меҳнат шартномаси тузган бўлса, у ҳолда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси ва унга мувофиқ қабул қилинган норматив асосида ҳимояланади.

Фуқаролик кодексининг 985-моддасига кўра, бирор шахс бошқасига айби билан зарар етказса, у мазкур зарарни тўлиқ қоплаши шарт.

Меҳнат кодекси меҳнат фаолияти чоғида соғлиққа етказилган зарарни қоплаш масъулиятини иш берувчига юклайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган Қоидаларга мувофиқ, бу иш жойидаги бахтсиз ҳодиса ҳисобланади.

Хусусан, курьер хизмат вазифасини бажариш вақтида ЙТҲга учраса ва жароҳатланса ёки ҳалок бўлса, иш берувчи қуйидагиларга мажбур.

Жумладан, меҳнатга қобилият йўқотилган даражасига қараб ойлик компенсациялар тўлаши, оғир ҳолатларда ёки ўлим юз берса – 6 йиллик ўртача иш ҳақи миқдорида бир марталик нафақа тўлаш, агарда курьер оламдан ўтса, марҳумнинг оила аъзоларига тўлаш лозим.

Иш берувчининг ихтиёрий ёки мажбурий меҳнат суғуртаси орқали ҳам товон таъминланиши мумкин.

Шу сабабли, расмий шартнома асосида ишлаётган курьерлар қонуний ҳимояга эга. Жумладан, соғлиғига етказилган зарар, даволаниш харажатлари, ногиронлик ёки ўлим ҳолатларида зарарни иш берувчи қоплашга мажбур.

Ҳозирги кунда кўплаб онлайн етказиб бериш платформалари курьерлар билан меҳнат шартномаси эмас, балки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузади.

Бундай шартномалар пудрат ёки хизмат кўрсатиш шартномаси шаклида тузилади ва курьер расмий ишчи эмас, балки мустақил ижрочи (контрактор) ҳисобланади.

Бу ҳолатда курьер Меҳнат кодекси билан ҳимояланмайди. Платформа ўзини фақат “буюртмачи” сифатида кўрсатади ва курьернинг соғлиғига жавобгар эмас деб ҳисоблайди. Натижада, агар мустақил ишлаётган курьер ЙТҲга учраса, у ўзини мустақил суғурталаб қўймаган бўлса, зарарни ўзи кўтаради.

Суғуртаси бўлса ҳам, у фақат шартнома доирасида ва лимит билан товон олиши мумкин. Платформа компанияси жавобгарликдан деярли озод бўлади.

Бундан хулоса шуки, курьерларнинг йўл-транспорт ҳодисасига учраши ҳолатида зарарни ким қоплашининг қонуний жавоби уларнинг ҳуқуқий мақомига боғлиқ. Расмий ишчи бўлса – иш берувчи қонуний жавобгар. Мустақил ижрочи бўлса – ўзини ўзи ҳимоялаши лозим (суғурта, хавф баҳоси).

Шу сабабли, курьерлик фаолиятини бошлашдан олдин уларнинг қандай асосда ишлаётгани, шартнома мазмуни ва суғурта бор-йўқлигини аниқлаб олиш жуда муҳим.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Курьер йўл-транспорт ҳодисасига учраганда, зарарни ким қоплайди?