Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди. Мазкур масала бўйича депутат Ш.Жолдасова маъруза қилди.

Қайд этилганидек, ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад — фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатга киришишда аниқ тартиб-таомилларни белгилаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини давлат органлари ходимларининг қонунга хилоф ҳаракатларидан ҳимоя қилишдан иборат. Лойиҳада маъмурий тартиб-таомилларнинг ягона ва шаффоф механизми яратилишига оид нормалар акс этиб, бу жараёнларда коррупциявий ҳолатлар юзага келишининг олдини олишга қаратилган қоидалар киритилмоқда.  

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, экспертлар, ҳуқуқшунослар иштирокида қизғин муҳокама қилиниб, сиёсий партиялар фракциялари, депутатларнинг таклифларидан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Мазкур ўзгартиришлар ҳуқуқни қўллаш амалиётида келиб чиқиши мумкин бўлган тушунмовчиликлар, ҳар хил ёндашувларнинг олдини олиш, қонун нормаларининг аниқ ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида киритилиб, лойиҳа такомиллаштирилди. Лойиҳада назарда тутилаётган нормалар фуқароларнинг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.  

Маърузачи иккинчи ўқиш давомида қонун лойиҳасига киритилган ўзгаришлар хусусида батафсил маълумот берди.  Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси қабул қилиниб, Сенатга юборилди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқароларнинг давлат органлари билан муносабатларида қонун устуворлиги таъминланади