Бу ҳақда Марказий банк хабар берди. Бу кўрсаткич 2013 йилда статистик маълумотлар юритиш бошланганидан бери рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Ўсишга жаҳон бозорларида олтин нархининг ортиши сабаб бўлди. Биргина август ойида нарх кўтарилишининг таъсири 1,2 миллиард долларни ташкил этди.
Марказий банкнинг олтин-валюта захиралари миллий иқтисодиёт ва молия тизимининг барқарорлигини таъминлашда энг муҳим
ҳисобланади. Улар кескин тебранишлар юз берганда курсга таъсир кўрсатиш орқали миллий валюта барқарорлигини қўллаб-қувватлаш, кредиторлар олдидаги ташқи мажбуриятларни тўлаш, инқирозли вазиятларда импортни қоплаш, шунингдек, ташқи иқтисодий рисклардан суғурта қилиш учун ишлатилиши мумкин.
Август ойи ҳолатига кўра, захиралар 1,34 миллиард долларга (+2,7%) ошди. Йил бошидан буён ўсиш 8,9 миллиард долларни (+21,6%) ташкил этди. Ўсишга яна олтин асосий ҳисса қўшди, унинг нархи жаҳон бозорида 3500 доллардан ошди. Регулятор маълумотларига кўра, олтин нархининг ой давомида 3306,8 доллардан 3407,5 долларгача ўсиши таъсири 1,2 миллиард долларни ташкил этди.
Захирадаги қимматбаҳо металлнинг жисмоний ҳажми 11,8 миллион унциягача (367 тонна) ошди. Натижада қимматбаҳо металлнинг қиймати 1,38 миллиард долларга ўсиб, 40,06 миллиард долларга етди. Бу бутун кузатув даври учун энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг ялпи халқаро захиралари ҳажми жорий йил август ойида 1,3 миллиард долларга ошди. Хусусан, ой давомида олтин нархининг 3306,80 доллардан 3407,50 долларгача ошиши таъсири +1,2 миллиард долларни ташкил этди.
Ш.Маматуропова,
ЎзА