АҚШ Президенти Дональд Трамп айтишича, Исроил ҳукумати Ғазодаги урушни тўхтатиш шартини қабул қилган. Ҳозирча Америка етакчиси қандай шартлар илгари сурилганига аниқлик киритмаган. Фақат Ҳамасга “охирги огоҳлантириш” берилаётганини айтган.

Трамп якшанба куни Ҳамасни сулҳ таклифини қабул қилишга чақирди. Унинг фикрича, Исроил рози. Энди Ҳамас ҳам кўниши керак.

АҚШ раҳбари ижтимоий тармоқда шундай ёзган:

– Ҳамма асирлар уйига қайтиши, уруш тугашини хоҳлаяпти. Бу Ҳамас учун охирги огоҳлантириш!

Тегишли таклиф якшанба куни Президентнинг махсус вакили Стив Уиткоф томонидан етказилган. Ҳужжатга кўра, Ҳамас зудлик билан барча асирларни озод қилса, ўз навбатида Вашингтон Исроил ҳарбий амалиёти тўхтатилишини кафолатлайди. Исроил ҳукумати тахминан уч минг фаластинлик маҳкумни озод қилишга рози.

Ҳозир Ғазода 48 нафар асир қолган. Тахминга кўра, улардан 20 нафари тирик.

Айтиш жоиз, Трамп аввал ҳам Ҳамасга шундай ультиматум қўйиб, ўшанда ҳам “охирги огоҳлантириш” берган.

Вашингтондагилар фикрича, бу галги таклиф узоқ чўзилган низони тугатади.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/_-fZSCXpiC8" title="Tramp endi G‘azourushini to‘xtatishga kirishdi(mi?)" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Кенжа Бекжонов, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп энди Ғазо урушини тўхтатишга киришди(ми?) (+видео)