Президент ташрифидан сўнг...

Футболни оддий ўйин деб билгувчиларни тушунамиз. Аслида эса у спорт санъати. Унинг туйғу, орзу, умид ва миллий бирдамлик рамзига айланганига жуда кўп йиллар бўлди. 

Ҳеч муболағасиз, футболдаги энг катта ғалабалар ҳам, аламли мағлубиятлар ҳам одамларни бирлаштира олади. Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол марказидаман. Бу даргоҳда илк хаёлга келгани шу бўлди.

Шу маънода, янгидан барпо этилган марказ оддий мажмуа эмас, балки миллий спортимиз учун янги саҳна, янги даврни бошлаб берувчи даргоҳ сифатида баҳоланмоқда.

Миллий футбол марказини ташки этиш ғояси Президентнинг икки йил аввал шу ҳудудга ташрифи пайтида айтилган ташаббусларидан бошланган. Ўшанда мавжуд стадион ёнида замонавий футбол мажмуаси қуриш зарурлиги тилга олинган эди. Бир қарашда оддий кўринган бу чақириқ ортида аслида катта стратегия, узоқни кўзлаган режа мужассам эди.

Орадан кўп ўтмай, 2023 йил футбол инфратузилмасини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Бугун биз унинг натижасини кўриб турибмиз.

– Бу марказда бир вақтнинг ўзида олтита терма жамоа йиғин ўтказиши мумкин, – дейди Ўзбекистон футбол ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов.  – Бу нафақат машғулотлар, балки бутун спорт тизимини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш имкониятидир. Чунки бугун футболчи фақат майдонда машқ қилмайди, у замонавий тиббий хизмат, илғор реабилитация жараёни, тўғри овқатланиш ва илмий таҳлилга зарурат сезади. Шу жиҳатдан марказнинг меҳмонхонаси, бассейни, футзал манежи, реабилитация мажмуаси ҳамда пляж футболи майдони нафақат қўшимча шарт-шароит, балки муваффақият кафолати ҳисобланади. 

Мажмуанинг яна бир муҳим жиҳати, унга замонавий технологиялар жалб этилган. Бельгия тажрибасига асосланиб, VAR маркази ташкил этилган.

Футболда адолатли қарорлар қабул қилиниши нафақат натижа, балки футболчи ва мухлис ишончи масаласи саналади. Бир кутилмаган хатолик, бир ноаниқ қарор бутун мусобақа тақдирини ҳал қилиб қўйиши мумкин. VAR эса шундай ноаниқликларни йўқотишга хизмат қилади.

Спорт тиббиёти масаласи ҳам бугун энг долзарб йўналишлардан бири. Германия, Испания ёки Италияда энг кучли клубларнинг катта афзаллиги замонавий тиббий марказлари борлигидадир. Жароҳат олган футболчи қисқа вақт ичида тикланиб, майдонга қайтиши учун махсус дастурлар ишлайди. Шу пайтгача Ўзбекистонда футбол тиббиёти марказлашган ҳолда йўлга қўйилмаганди. Энди эса дунёдаги энг кучли терма жамоаларда қўлланаётган тиббий ускуналар мамлакатимизга олиб келинди ва футболчилар учун ишга туширилди. Бу футболчи соғлиғи, демакки, бутун жамоа муваффақиятини кафолатлайди.

Эътибор қаратадиган яна бир жиҳат мутахассислар тайёрлаш масаласидир. Чунки мураббийсиз маҳоратли футболчи етишиб чиқмайди, ҳакамсиз ўйин ўтмайди, таҳлилчисиз стратегия ишламайди. Шу мақсадда марказда футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази, Республика футбол академияси, терма жамоалар тайёргарлик маркази ҳамда спорт тиббиёти маркази ташкил этилди. Буларнинг ҳар бири ўз вазифаси билан миллий футбол тизимини узлуксиз ҳаракатлантирувчи механизм сифатида хизмат қилади.

Кейинги саккиз йилда амалга оширилган ислоҳотлар самараси бугун кўзга ташланмоқда. Ўзбекистон тарихида илк бор миллий термамиз жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Яна бир шонли ютуқ Cаудия Арабистонида бўлиб ўтган Осиё кубогида қўлга киритилди. Ўн етти ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоамиз унда биринчи ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди. 

Бу натижалар тасодифми? Албатта йўқ. Бу тизимли ҳаракат, қатъиятли ислоҳотлар ва энг муҳими, футболни миллий орзу сифатида қабул қилишнинг самарасидир.

Юқори Чирчиқдаги Миллий футбол маркази ана шу орзуларни амалга ошириш йўлидаги энг муҳим қадамлардан бири бўлди. Энди навбат янги авлод футболчиларига. Улар бу ерда машғулот ўтказиб, халқаро тажрибани ўрганиб, юртимиз шарафини жаҳон мусобақаларида ҳимоя қилади. 

Дунё футболи тажрибасида марказлашган тайёргарлик тизими, ёшларни барвақт селекция қилиш имконияти ва замонавий инфратузилма мавжуд мамлакатлар катта натижага эришган. 

Шу ўринда биргина мисол. Тўрт-беш миллионлик аҳолига эга Хорватия ана шундай тизим орқали футболи билан энг юксак марраларга чиққан давлатлардан бири. Бу ўринда яна кўплаб мамлакатларни мисол келтириш мумкин, аслида. Энди савол туғилади. Нега Ўзбекистон уларнинг сафида бўлмаслиги керак?! Бунинг учун бизда босқичма-босқич барча шароит ва имкониятлар яратилаётгани қувонарли. 

<iframe width="522" height="927" src="https://www.youtube.com/embed/PmjZyg8MkK8" title="Orzudan maqsadga, maqsaddan  yangi g‘alabalarga yaqinlashayotgan avlod" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Икром АВВАЛБОЕВ,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек футболи: орзудан мақсадга, мақсаддан янги ғалабаларга яқинлашаётган авлод (+видео)