Канада Бош вазири Марк Карни айтишича, АҚШ томонидан жорий қилинаётган янги тарифлар ва Қўшма Штатлар савдо сиёсатидаги ўзгаришлар туфайли Оттава энди ушбу соҳада азалий ишончли ҳамкори - Вашингтонга таяна олмайди.

Ҳукумат раҳбари Миссиссауга штатига сафари чоғида жаҳон савдосида содир бўлаётган воқеаларни “ўтиш эмас, балки синиш” даври сифатида баҳолади. Унинг сўзларига кўра, ўтган аср 30-йилларидаги Буюк Депрессия замонидан буён энг юқори даражага чиққан АҚШ божи аксар мамлакатлар ва деярли барча тоифадаги маҳсулотларни қамраб олди.

- Энди инвестиция ва савдо сиёсатидаги бир томонлама ёндашув туфайли дунёнинг энг йирик иқтисодиётига уйғунлашиш учун мамлакатлар бу имкониятни том маънода сотиб олишлари керак, - деди Карни. - Айни ҳолат глобал қўзғалиш, геосиёсий силжиш, технологик инқилоб ва “яшил” иқтисодиётга ўтиш зарурати шароитида юзага келди. Бу қадамлар оқибати аллақачон сезилмоқда: ишчилар иш жойини йўқотмоқда, ўнлаб йиллар давомида шаклланган таъминот занжири узилмоқда, компаниялар хом ашё манбаларини ўзгартиришга мажбур бўлмоқда, ноаниқлик эса инвестицияни тўхтатиб, иқтисодий ўсишни секинлаштирмоқда.

Канада бандлик ҳисоботида акс этганидек, минтақалар ва секторлар бўйлаб ишсизлик ортиб боряпти.                                                                          Шу билан бирга Бош вазир расман Канада Америка билан бошқа ҳамкорларга қараганда яхшироқ савдо шартига эгалигини эслатди:

- Бугунги кунда Америка билан савдомизнинг 85 фоизи божсиз. Умуман, биз дунё бўйича энг паст тариф даражасига эгамиз. Шунга қарамай, энди ҳақиқат ўзгарди. Аниқ биламизки, янги шароитда Канада энди АҚШга аввалгидек таяниши мумкин эмас.                                                                        

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Канаданинг АҚШга ишончи қолмаяпти