Самарқандда давом этаётган “Grand Swiss-2025” турнирининг 4-тур ўйинлари аксарияти дуранг билан якунланди.

Турнинг марказий ўйинларидан бири турнир пешқадами эронлик Парҳам Магсудлу ва Нодирбек Абдусатторов ўртасида кечди.

Ҳамюртимиз қора доналарда ҳаракатланишига қарамай эронлик шахматчи билан тенг курашда дурангга эришди.

Шунингдек, шахматчиларимиздан Жавоҳир Синдоров, Шамсиддин Воҳидов, Муҳаммадзоҳид Суяров рақиблари билан муроса йўлини танлаган бўлса, Муҳиддин Мадаминов, Жаҳонгир Воҳидов, Абдумалик Абдусалимов рақибларига имкониятни бой беришди.

Мазкур турда маҳоратли шахматчимиз Нодирбек Ёқуббоев қора доналарда украиналик Юрий Кузубовни мағлуб этишга муваффақ бўлди ва 3 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра, 12-ўринга кўтарилди.

Аёллар ўртасидаги мусобақада 2-турда ҳамюртимиз Умида Омоновани мағлуб этган ФИДЕ байроғи остида турнирда қатнашаётган Катерина Лагно ушбу турда хитойлик Юхин Сонгни енгиб, 3,5 очко билан қўшимча кўрсаткичлар ҳисобига етакчига айланди. 2-ўринда бораётган ҳиндистонлик Ваишали Рамешбабу ҳисобида ҳам 3,5 очко мавжуд.

Шахматчи қизларимиздан Афруза Ҳамдамова ва Умида Омонова 4-турда муваффақиятга эришган бўлса, Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Мадинабону Халилова дурангга эришди. Гулдона Каримова рақибига очко тақдим қилди.

Самарқанд баҳсларида қатнашаётган етакчи шахматчиларнинг натижаларига эътибор қаратсак, жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Доммаражу Гукеш ҳамюрти Аржун Эригаиси билан 1 очкони тақсимлаб олишди. 3-турда Магсудлуга мағлуб бўлган Алириза Фирузжа ушбу турда польшалик Шимон Гумуларз билан, нидерландиялик Аниш Гири қора доналарда болгариялик Чепаринов билан, АҚШлик Левон Аронян БАА вакили Солиҳ Салем билан, Рамешбабу Праггнанандха шахмат тарихида энг ёш гроссмейстер сифатида танилган АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Абҳиманю Мишра билан дурангга эришди.

Бугун, 8 сентябрь куни мукофот жамғармаси 855 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг 5-турида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда туркиялик Ягиз Каан Эрдогмуш билан куч синашди.

Аёллар мусобақасида етакчи шахматчи қизларимиздан Афруза Ҳамдамова қора доналарда болгариялик Антоанета Стефанова қаршилигини енгишга ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги “Талабгорлар турнири” йўлланмаси учун кечаётган “Grand Swiss-2025” турнири 15 сентябрга қадар давом этади.

Тўлқин Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Grand Swiss-2025”: Бугун Нодирбек туркиялик, Афруза болгариялик шахматчига қарши дона суради