Гап жуда катта орзу-умидлар билан амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳақида бормоқда.

Сир эмас, кейинги йилларда бутун дунёда глобал иқлим ўзгаришлари кузатилмоқда. Ер юзида ҳаво ҳарорати ҳар йили кўтарилиб бормоқда, музликлар эрияпти, сув тошқинлари кузатилмоқда. Шу билан бирга сайёрамизнинг катта ҳудуди сувсизланиб, чўлланиб бормоқда. Бир пайтлар фақат чўлларда содир бўлган чанг-тўзонлар бугун шаҳарларда ҳам тез-тез такрорланмоқда.

Табиатдаги бундай салбий ўзгаришлар, афсуски, Марказий Осиё минтақасида яққол сезилмоқда. Ёғингарчиликнинг йилдан йилга камайиб бораётгани, сув танқислиги, қум бўронлари ва Орол тубидан кўтарилаётган туз бутун минтақа халқларининг атроф-муҳитни асрашга бўлган ёндашувларини кучайтиришни тақозо этмоқда.  

Ана шундай мураккаб экологик вазиятда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бир неча йилдан буён юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилмоқда. Ҳар йили баҳор ва куз фаслларида оммавий кўчат экиш тадбирлари амалга оширилмоқда. Янги боғлар, яшил белбоғлар ташкил этилмоқда. Миллион-миллион туп кўчат экиш бўйича режалар белгиланиб, бу ишлар бажарилгани ҳақида ҳисоботлар бериляпти.

Биргина Самарқанд вилоятида “Яшил макон” ҳаракати доирасида бу йил 16 миллион 333 минг туп дарахт кўчати экиш режалаштирилган. Маълумотларга кўра, баҳорги мавсумда 10 миллион 208 минг туп кўчат экилган. Эндиликда кузги кўчат экиш тадбирларида 6 миллион туп ниҳол ўтқазиш кўзда тутилган. Эътиборлиси, ўрмон ва кўчатчилик хўжаликларида шунча миқдордаги кўчат мавжуд, уларни қаерга экиш бўйича ҳам манзилли дастур ишлаб чиқилган. Вилоятдаги 10 та ўрмон хўжалиги ва хусусий секторлар томонидан шу йилнинг ўзида 23,5 миллион туп кўчат захираси яратилган.

Бир қараганда ҳаммаси рисоладагидек. Агар шу миллион-миллион туп кўчатлар тўғри парваришланса, ўсиб-унса, шаҳар ва қишлоқларимиз, юртимиз қиёфаси бутунлай ўзгача бўлиши, яшиллик даражаси ошиши табиий. Аммо режалар, қоғоздаги рақамлар ҳамма вақт ҳам реал ҳаётда бор бўй басти билан кўринмаяпти-да.

– Бугунги кунда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган ҳар бир туп дарахт кўчати ҳақида маълумот электрон тизимга киритилмоқда, – дейди Самарқанд вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси шуъба бошлиғи Суҳроб Аҳмеджонов. – Бу кўчатларнинг суғориш тизими бўлиши, парваришига масъуллар ҳам қатъий назоратга олинган. Лойиҳа доирасида ишларни сифатли амалга ошириш, жойларда экилган манзарали, мевали ва бутасимон дарахтларни парваришлаш, агротехник тадбирларини ўз вақтида бажариш юзасидан инспекторларимиз ва тегишли мутахассислар томонидан корхона ва ташкилотлар, давлат муассасалари ходимлари ўртасида мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилади. Шунга қарамай, баъзида раҳбарларнинг эътиборсизлиги ва белгиланган ходимларда масъулият етишмаслиги кузатилмоқда. Айнан шундай ҳолатлар сабабли лойиҳа доирасида экилган кўчатларнинг парвариш қилинмагани ва қуриб қолгани учун йил бошидан буён вилоят бўйича 211 та юридик шахсга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 4-қисмига биноан жами 807 миллион 580 минг сўм жарима қўлланилди.  

Мисол учун, Каттақўрғон туманида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспексияси давлат инспекторлари томонидан олиб борилган кузатув- назорат тадбирлари давомида ҳудуддаги 10 та корхона ва ташкилот ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт кўчатлари парвариш қилинмагани ва суғорилмагани оқибатида қуриб қолгани аниқланди. Натижада бу ташкилотлар масъуллари 41 миллион 200 минг сўм миқдорида маъмурий жарима тўлашга мажбур бўлди.

Худди шундай ҳолат Нарпай туманида ҳам кузатилди. Туман йўллардан фойдаланиш корхонасига бириктирилган ҳудудда 2024 йилда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган терак кўчатлари эътиборсизлик натижасида сувсизликдан қуриб қолган. Бунинг учун корхона масъули Б.И.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида жарима белгиланган. Шу билан бирга табиатга етказилган зарар миқдори аниқланиб, тегишли ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

Пахтачи туманида давлат инспекторлари томонидан олиб борилган кузатув- назорат тадбирларида ҳам бир қатор ташкилотларда лойиҳа доирасида экилган дарахт кўчатлари қуриб қолгани аниқланди. Жумладан, Оқтепа оилавий шифокорлик пункти ҳудудида экилган бир неча туп мевали ва манзарали дарахтлар парваришига эътиборсизлик оқибатида касалланиб қуриб қолган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳам мазкур муассаса мутасаддисига 4 миллион 120 минг миқдорда жарима белгиланди.

Бугунги кунда республикамизда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг кесилишига қарши мораторий жорий этилган. Бундай тоифадаги дарахтларни тегишли органларнинг хулосаси ва рухсатисиз кесиш қатъиян ман этилган. Афсуски, бу борада ҳам кенг кўламли тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилишига қарамай, ноқонуний равишда дарахт кесиш ҳолатлари учрамоқда.  

Бошқарма маълумотларига кўра, йил бошидан буён вилоятда жисмоний шахслар томонидан 174 та шундай ҳуқуқбузарлик ҳолати содир этилган. Мазкур ҳолатлар бўйича ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига биноан жами 1 миллиард 706 минг сўм жарима қўлланилган. Шунингдек, ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун 594 миллион 357 минг сўм ҳисобланган.

Мисол учун, Пахтачи туман Қиргули маҳалласи ҳудудида фуқаро Е.Ж  ўсиб турган 5 туп тут дарахтини ҳеч қандай рухсатсиз, ноқонуний кесиб олиб кетаётганлиги аниқланган. Натижада ушбу фуқарога нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун 24 миллион сўм ундирилди.

Мазкур туманнинг Фай маҳалласида яшовчи Р.Т. ҳам йўл бўйида ўсиб турган 2 туп терак дарахтини тегишли рухсатларсиз кесиб юборгани учун унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробарида жарима қўлланилди. Шунингдек, ўсимлик дунёсига 1 миллион 648 минг сўм зарар етказганлиги аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

Эрта-индин юртимизда “Яшил макон” бўйича кузги кўчат экиш тадбирлари бошланади. Ушбу жараёнда жойларда кўчат ўтқазишда биринчи навбатда уларни парваришлаш, суғориш тизими бўлиши, энг муҳими, масъуллар тайинланишига эътибор қаратилса, айни муддао бўларди.  

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллионлаб кўчат экиляпти, миллионлаб жарима ҳам тўланяпти